Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:29

Нақшбандия тариқати вакиллари Ўзбекистондаги анжуманга йиғилмоқда


“Нақшбандия туристик фестивали” логотипи.

Шу йилнинг 7-12-ноябрь кунлари Ўзбекистонда илк бор “Нақшбандия туристик фестивали” бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида Малайзиянинг “World Sufi Center” (Жаҳон суфийлар маркази) томонидан уюштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шакл ва миқёси бўйича шу кунга қадар ўхшаши бўлмаган фестивалдан кўзланган асосий мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг Ислом ва дунё тамаддуни тараққий топишига қўшган хизматлари учун ҳурмат бажо келтириш, шунингдек, муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш, диний маросимларда иштирок этиш ва Ўзбекистоннинг бошқа “Зиёрат-туризм” объектлари билан танишиш бўлиб ҳисобланади.

Тадбир тўғрисида Жаҳон суфийлари маркази томонидан тарқатма рисолалар ва реклама ролиги тайёрланган, шунингдек, Ўзбекистондаги сайёҳлик компанияси билан биргаликда Малайзия ва бошқа давлатларнинг сайёҳлик бозорида сотиш учун туристик пакетларни ишлаб чиқилган.

“Тадбирда бутун дунёдан, хусусан Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлардан Нақшбандия тариқатининг 150 дан ортиқ намоёндаси, шу жумладан, 10 дан ортиқ машҳур уламонинг иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади ТИВ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG