Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:28

Грузия президенти сайловида мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига тарафдор номзод ғалаба қозонди


Саломе Зурабишвили.
Саломе Зурабишвили.

Грузияда бўлиб ўтган президент сайловида Саломе Зурабишвили ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат Марказий cайлов комиссияси эълон қилди.

МСКнинг дастлабки маълумотларига қараганда, бюлетенларнинг деярли 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганида сайловнинг иккинчи босқичида Зурабишвили учун сайловчиларнинг 59 ярим фоизи овоз бергани маълум бўлган. Мухолифат номзоди Григол Вашадзе 40 фоиздан кўп овоз тўплади.

Грузияда сешанба куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичида, хорижда овоз берганлар ҳисобга олинмаганида, 56 фоиз сайловчи иштирок этди. МСК маълумотига кўра, Зурабишвили Грузиянинг деярли барча йирик шаҳарларида, жумладан, Тбилисидаги ўнта округнинг ҳаммасида, шунингдек Кутаиси, Поти, Батуми, Зугдиди ва Горида ғолиб бўлди.

Зурабишвили ҳам, Вашадзе ҳам бир вақтлар Грузия ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган. Саломе Зурабишвилини ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси қўллаб-қувватлади. Унинг сайловолди дастурининг асосий ғояси Грузиянинг НАТОга аъзолиги ва мамлакатни тинч йўллар билан бирлаштириш бўлди. Григол Вашадзе номзодини собиқ президент Михаил Саакашвили бошчилигидаги мухолифатдаги “Ягона миллий ҳаракат” коалицияси илгари сурди.

Бир ой муқаддам бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида Зурабишвили энг кўп овоз тўплаган эди. Ўшанда мухолифат хукуматни овоз бериш натижаларини сохталаштиришда айблаган, Михаил Саакашвили эса бу ҳолда Грузияда "халқ нафрати тўфони кўтарилиши"ни айтган эди.

Грузияда президент олти йилга сайланади. Бу грузин давлат раҳбарининг тўғридан тўғри энг охирги сайланишидир. Кейинги президентни сайловчилар коллегияси сайлади.

XS
SM
MD
LG