Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 21:48

Москвадаги Наврўзда 30та дошқозонда 3 тонна ош дамланади (ВИДЕО)


Москвада 13-Наврўз байрами дабдабасиз ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00

Москвада 2018 йилда 13-Наврўз байрами дабдабасиз ўтказилган эди.

Москвада Наврўз тантаналари пайтида 30 та дошқозонда 3 тонна палов дамланади. Бу ҳақда Москва миллий сиёсат департаменти раҳбари Виталий Сучков матбуотга маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилда ош дамлаш вазифаси пойтахтдаги миллий диаспораларга эмас, профессионал ошпазларга юклатилади. “Энг яхши ошпаз” танлови ғолибига бош совринни космонавт Солижон Шарипов топширади.

Бундан ташқари ВДНХ боғидаги 75 - павильонда соат 10:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтадиган байрам тадбирида 18 та миллий павильон, 15та овқатланиш ҳудуди ҳамда миллий буюмлар ва сувенирлар сотув-кўргазмаси ташкил этилади.

Жорий йил Москвада Наврўз байрами 14-марта нишонланмоқда.

XS
SM
MD
LG