Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:25

Чироқ ўчди. Туркманистондан келаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди


«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра 21 февраль, соат 6:45 да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси»да ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулодда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.

Туркманистон электр узатиш тармоғида рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизими бўйича аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида 600 МВт қувватдан фойдаланаётган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Айни пайтда туркманистонлик энергетиклар томонидан ҳаво тармоғидаги носозлик сабабларини аниқланиб, уни бартараф этиш юзасидан зарур ишлар олиб борилаётгани хабар қилинди.

Айтилишича, Ўзбекистон электр энергияси таъминоти тизимида импорт амалиёти ўрнини қоплаш учун барча захира кучлари сафарбар этилган бўлиб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

"Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда", дейилган хабарда.

"Туркменэнерго" корпорациясининг «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилгач, тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бошланишини маълум қиламиз. Юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраймиз" дейилган хабарда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабридан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергиясини импорт қилаётган эди.

XS
SM
MD
LG