Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2021, Тошкент вақти: 05:18

Абхазия коронавирусга қарамай президентлик сайловини ўтказмоқчи


Абхазия Марказий сайлов комиссиясида сайловга тайёргарлик жараёни авжида.

Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилиб олган Абхазия республикасида коронавирус пандемиясига қарамасдан 22 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтади.

Сайлов рақибларни заҳарлаш билан боғлиқ можаролар, норозилик намойишлари, ҳудуднинг де факто президенти истеъфоси ҳамда сайловни қайта ўтказиш каби чақириқлар фонида бўлиб ўтади.

Москвага қарам бўлган ҳудуд президенти лавозими учун Аслан Бжания, Адгур Ардзинба ҳамда Леонид Дзапшба курашмоқда.

Абхазия 1994 йили Грузия билан қуролли можаро тугаши биланоқ ўз мустақиллигини эълон қилган.

2008–2009 йилларда Россия-Грузия ҳарбий можаросидан кейин Абхазия мустақиллигини Россия ва яна бир нечта давлат тан олган.

БМТга аъзо кўплаб давлатлар Абхазияни Грузия ҳудуди ўлароқ тан олади. Тбилиси республикадаги сайловларни тан олмайди, Абхазияни эса Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудуд сифатида кўради.

Бугунга қадар 250 минг одам истиқомат қилувчи Абхазияда COVID-19 вирусини юқтириш билан боғлиқ ҳолат қайд этилгани йўқ.

Жорий ҳафтада ҳудуд расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари булан учрашиб, ташкилот таклиф қилган ёрдамни олишга рози бўлди. Шунингдек, чегараларни мустаҳкамлаш ҳамда концертларни бекор қилиш қарори қабул қилинди.

Аммо Абхазия расмийлари нима бўлишдан қатъий назар, президентлик сайловини ўтказиш ниятида.

XS
SM
MD
LG