Линклар

Шошилинч хабар
03 июн 2020, Тошкент вақти: 09:37

Хитойда коронавирусга чалинганлар сони яна кўпайди; АҚШ бу борада дунëда биринчиликка чиқди


Нью-Йорк мэри Билл Баласио ва Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо шаҳар кўчаларини айланмоқда.

Хитой 31 март куни коронавирусга чалинганлар сони сўнгги тўрт кун ичида энг юқори кўрсаткичга етганини билдирди.

Айни пайтда АҚШда беморлар сони 163 мингдан ошиб кетди ва Нью-Йоркда энг кўп ўлим ҳолати кузатилди.

Хитой расмийларининг маълум қилишларича, 31 март куни коронавирусга чалинган 48 бемор аниқланган. Хитой ҳукумати, беморлар хорижлик сайёҳдан коронавирусни юқтириб олганини иддао қилмоқда.

Хитой соғлиқни сақлаш комиссиясининг билдиришича, коронавирус ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида фақат бир одам вирусдан вафот этган.

Бир неча кун олдин Хитой ҳукумати коронавирусни бира-тўла жиловлагани ва бу вирусга чалинганлар ва ундан вафот этган одамлар сони бармоқ билан санарли даражага етганини билдирган эди.

Йил бошида Хитойнинг Ухан шаҳридан бошланган коронавирус пандемиясидан шу кунгача жаҳонда 37 638 одам вафот этди. 31 март ҳолатига кўра, 784 минг одам вирусни юқтирди.

АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони 3 017ни ташкил қилди. 30 март куни камида 540 одам вафот этди.

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо тиббиёт ходимларига ва волонтёрларга мурожаат йўллаб, шаҳардаги коронавирус ортидан юзага келадиган инқироз АҚШнинг бошқа шаҳарлари тез орада дучор бўлиши эҳтимол бўлган инқирознинг бошланиши эканидан огоҳлантирди.

“Илтимос, келинг, бизга ёрдам беринг”,-деди ўз мурожаатида Эндрю Куомо. Бу шаҳарда коронавирусдан ўлганлар сони 1200дан ошиб кетди.

31 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 8 одам аниқланди. Бу билан мазкур вирусга чалинганлар сони 158 нафарга етди.

Ўзбекистонда 2 бемор вафот этди, 7 бемор тузалиб, реабилитация марказига ўтказилди.

Ўзбекистонда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида коронавирус қайд этилган.

XS
SM
MD
LG