Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

Коронавирусдан ўлим ҳолати ошмоқда, аммо айрим давлатлар чекловларни енгиллатмоқчи


Киевдаги ибодатхона, 18 апрель, 2020
Киевдаги ибодатхона, 18 апрель, 2020

Православ христианлар коронавирус тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда чекловлар ҳолатида Пасхани нишонлади, айни дамда миллионлаб мусулмонлар Рамазонга ҳозирлик кўрмоқда.

Улар оммавий йиғинларга ва масжидларга боришга рухсат берилмаслигидан хавотирда.

Мусулмонларнинг муқаддас ойи жорий ҳафтада бошланади ва айрим мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари COVID-19 тарқалишини чеклаш мақсадида жорий этилган ижтимоий саломатлик тартибларига амал қилишни рад этаётган дин пешволари босимига қарши курашмоқда.

19 апрель ҳолатига кўра, 7993 та коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилган Покистонда айрим дин пешволари Рамазон вақтида масжидлар ёпилишига буйруқ беришдан бош тортди. Бош вазир Имрон Хон ҳукумати масжидлар очиқ қолишига рози бўлди, аммо диндорлардан ижтимоий масофа сақлашниилтимос қилди.

Баъзи таниқли дин пешволари масжидларни ёпиш тўғрисида берилган йўриқларни рад этди.

18 апрелда коронавирус юқтириб ўлганлар сони 160 минг кишидан ошиб кетганига қарамай, дунё мамлакатлари ҳукуматлари пандемияни чеклашга қаратилган чекловларни қаерда ва қачон енгиллатиш йўлини қидирмоқда.

Бутун Ер юзида ўта юқумли вирус юқтиргани тасдиқланган беморлар сони 2,3 миллион кишидан ошиб кетди. Айрим мамлакатларда вирус тарқалиш суръати пасаяётгани кузатилмоқда. Тиббиёт ходимлари ижтимоий масофаланиш тадбирлари пандемия тарқалиши сустлашувига сабаб бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG