Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:04

OzodDayjest: Карим Баҳриев: Шукрки, ҳозирча ҳаво солиғи ўйлаб топилгани йўқ


Актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов “Шайтанат”даги роли учун қанча гонорар олганини маълум қилди. Ўзбекистонда сув солиғи оширилмоқда. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Карим Баҳриев: Шукрки, ҳозирча ҳаво солиғи ўйлаб топилгани йўқ

Ўзбекистонда сув солиғи оширилмоқда. Бу ҳақда публицист Карим Баҳриевнинг мақоласида сўз боради (www.xabar.uz, 11 июнь).

Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан, Сув хўжалиги вазирлиги жорий йил 15 июнгача сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан таклиф бериши керак.

Муаллифга кўра, солиқлар, тўловлар, божлар – бюджетнинг асосидир. Лекин у мутаносиб бўлиши, иқтисодни ҳалок этар даражада бўлмаслиги шарт.

“Бутун асъасаю дабдабамиз аслида меҳнат қилаётган, маҳсулот яратаётган, иш ўринлари ташкил қилаётган, давлат ва ундан ҳам кўп ўз манфаатига қайишадиган мансабдорлар тортиб олганидан қолган озгина топганига иш юритадиган тадбиркорлар – солиқ тўловчилар туфайлидир. Агар шу иқтисод юраётган бўлса, бу ҳам унинг маҳсулотини сотиб олаётган истеъмолчи халқ туфайлидир. Халқнинг қўлида пул бўлмаса, иқтисод тўхтайди. Юрт фаровон бўлиши учун истеъмолчи халқ қўлида пул қолиши керак. Бутун иқтисодни юритаётган халқнинг ҳаммасидан орттирган бир ҳовуч пулига кўз тикиб, янги ва янги тўловлар ўйлаб топилаётганига ҳайратланасан киши”, - деб ёзади К.Баҳриев.

“Шукр, ҳозирча ҳаво солиғи солингани йўқ”,- дея таскин беради муаллиф.

Самарқандда шифокорнинг лоқайдлиги сабаб эгизак ҳомилали аёл нобуд бўлди

Самарқанд вилояти Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг лоқайдлиги сабаб эгизак ҳомилали аёл нобуд бўлди (“Ҳуқуқ”, 2020 йил 22-сон). Ҳомиладор аёлнинг аҳволи “Инфузол” дориси томирига тезлик билан юборилгач ёмонлаша бошлаган.

Нарпай тумани прокурори катта ёрдамчиси Собиржон Жаниевга кўра, шифокор Қурбон Холмўминов беморни қабул қилганидан сўнг амалдаги миллий стандарт талаблари бўйича текшириш режаси тузмаган, унинг аҳволини чуқур ўрганмаган. Бемор қонида гемоглобин миқдори (Hb-60) паст бўлишига қарамай беш кун давомида оғир анемияни даволаш учун бирон бир муолажа ўтказмаган. Аёлнинг аҳволи оғирлашганидан кейин ҳам малакали шифокорлар билан консилиум қилинмаган. Оқибатда аёл геморрагик шок ва ДВС синдроми билан асоратланган бачадондан ўткир қон кетиши натижасида шифохонада вафот этган.

Суд ҳукми билан Қурбон Холмўминов бир йил тиббиёт муассасаларида акушер-гинеколог лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ушлаб қолган ҳолда жазо тайинланди.

Актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов: “Шайтанат” сериалида томсувоққа ишлаганмиз

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов “Шайтанат”даги Элчин, “Амир Темур” сериалидаги Амир Темур роли учун қанча гонорар олганини маълум қилди (www.daryo.uz, 9 июнь).

Актёрга кўра, “Шайтанат” сериалида гонорар рамзий даражада бўлган.

“Пул ёзилган – олганмиз, жуда бир айтишга арзимайдиган сумма олганмиз. Биз у ерда пулни умуман ўйламаганмиз. У вақтда жуда ҳам инфляциянинг кучайган вақтлари эди. Сериалдаги қаҳрамоним Элчиннинг тили билан айтганда “барчамиз томсувоққа ишлаганмиз” десам ҳам бўлади. Лекин барча сидқидилдан, керак бўлса, текинга ёки пул бериб ўйнашга ҳам рози бўлган асар эди”, - деган актёр.

Қайд этилишича, “Амир Темур” сериалида моддий манфаатдорлик катта бўлган.

“Ўша вақтда агар долларга ҳисоблаб айтадиган бўлсак, 4 000 долларга яқин гонорар олганман. Суратга олиш жараёни 7-8 ой давом этган. Шунча вақт тоғу тошларда юрганмиз. Осон бўлмаган”, - деган Б.Муҳаммадкаримов.

XS
SM
MD
LG