Линклар

Шошилинч хабар
13 август 2020, Тошкент вақти: 21:37

OzodDayjest: Депутат Ғаниев Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевни "Қўпол, лекин меҳнаткаш" деб таърифлади


Фарғона вилоят ҳокими жамоатчилик орасида ўзининг қўполлиги билан танилган.

Темирйўлда 5 ойда 25 та бахтсиз ҳодиса рўй берди. “Чўнтак” адвокатлар одил судловга болта ураётгани қайд этилди. Бир актрисага Equinox, бошқасига Malibu автомобили совға қилинди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Темирйўлда рўй бераётган фожиаларнинг аксарига қулоқчин сабаб...

2020 йилнинг ўтган 5 ойи давомида Ўзбекистон темирйўлларида 25 та бахтсиз ҳодиса содир рўй берган (“Ҳуқуқ”, 2020 йил 26-сон). Бу ҳақда Тошкент транспорт прокурорининг ёрдамчиси Садоқат Каримова маълум қилган.

Қайд этилишича, мазкур бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти фуқароларнинг телефон қулоқчинидан фойдаланиб кетаётган пайтда рўй берган. Масалан, бир фарзанднинг онаси бўлган аёл телефонда қулоқчин орқали суҳбатлашган ҳолда темирйўлдан ўтади ва баланд сигнал чалиб келаётган поездни ҳам илғамайди.

Оқибатда поезд уни уриб юборади. Қайд этилишича, телефонга муккасидан кетиш бу оилага оғир мусибат келтиради.

“Қулоқларимиз қабул қилиши мумкин бўлган энг баланд товуш 80-85 децибел. Қулоқчинлар эса 110-130 децибел товуш беради ва бу қулоқ пардасига салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, у икки қулоққа тақилганида мия учун ўта кучли электромагнит майдон юзага келади. Натижада миядаги воқеаларни англаш қобилияти сусаяди”, - деб ёзади С.Каримова.

“Қўпол, лекин меҳнатсевар” – Депутат Ғаниев ҳоким Ғаниев ҳақида фикр билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ЎзЛиДеП томонидан ўтказилган интервьюда амакиси – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

“Тўғри, Шуҳрат Мадаминович жуда ҳам зиддиятли шахс, афсуски, ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлар сабаб халқ орасида жуда ҳам нотўғри сиймо шаклланиб қолган... Бирга ишлаб юрган жараёнимда бу одамдек ҳақиқий ватанпарвар, жуда ҳам қаттиқ ишлайдиган одамни кўрмадим… Тўғри, зиддиятли томонлари бор. Ўзларига ҳам жуда кўп танқидларимни айтаман. Энди, улар эски даврда ишлашган, уларнинг шахсияти, бошқарув услуби шундай шаклланган. Лекин имкон қадар, биз ҳам айтяпмиз, ўзлари ҳам тушуниб етяптилар – замон ўзгарганини, ижрода янги бошқарув тизими йўлга қўйилаётганини, бундан буён жамоатчилик билан ишлаш кераклигини тушуниб етиб, бошқарув шаклларини ўзгартиряпти” , - деган кичик Ғаниев.

Қайд этилишича, Ш.Ғаниевдек ватанпарвар, меҳнатсевар, давлатга, давлат раҳбарига садоқатли раҳбар кам.

“Тўғри, улар жайдари, қўпол, одамлар билан чиройли, қулоғига ёқадиган гапларни гапиришни билмайди, лекин улар жуда меҳнатсевар одамлар. Агар бу одамнинг меҳнати бўлмаганида эди, ишончим комил, узоқ йиллар аввал, дастлабки салбий таассуротлар шаклланган вақтдаёқ давлат раҳбари уни лавозимидан озод этган бўларди” , - деган депутат Д.Ғаниев.

Бир актрисага Equinox, бошқасига Malibu автомобили совға қилинди

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедовага турмуш ўртоғи Equinox автомобилини туҳфа қилди (www.daryo.uz, 5 июль). Совғани топшириш жараёни акс этган видео Шаҳзоданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирилди.

Яқинда учинчи марта она бўлган хонанда ва актриса Мадина Мумтозга эса турмуш ўртоғи Malibu автомобилини совға қилгани маълум бўлди.

“Кўчамизга сиреналар билан автомобиллар кириб кела бошлаганида, маҳаллага келин-куёв келяпти деб ўйладим. Кўчага чиқсак, эвакуаторда янги бантикли оппоқ машина турибди. Қайсидир қўшнимизга кимдир совға қилибди, деб ўйладим. Қарасам, атрофда ҳамма мени видеога оляпти. Ҳеч нарсага тушунмасдан секин юриб бордим. Хўжайиним бу машина сизга, дедилар ва ўзлари бошқа жойга ўтиб кетдилар. Ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай қолдим, кўзларим ёшланди”,- дея ҳиссиётларини изҳор этган актриса М.Мумтоз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 январь куни бобо бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўғил набирани дунёга келтирган келини Файрузага Malibu Тurbo, рафиқасига эса BМW Х7 автомобилини совға қилган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG