Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

Екатеринбургдан Тошкентга учаётган самолёт парвози номаълум сабабларга кўра қолдирилди (ФОТО-ВИДЕО)


Рейсдан қолган йўловчилар яна камида 2 кун аэропортда қолишади.
Рейсдан қолган йўловчилар яна камида 2 кун аэропортда қолишади.

12 февраль куни Екатеринбург-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилиши лозим бўлган рейс қолдирилди. Кольцово аэропортида қолаётган 150 дан зиёд йўловчига Ўзбекистонга бошқа рейслар билан кетиш таклиф қилинди.

Авиаширкат расмийлари рейснинг қолдирилиши сабабларига оид тушунтириш бергани йўқ.

Россиянинг Свердловск вилояти маркази Екатеринбургнинг Кольцово аэропортидан Тошкентга “Ural Airlines” авиаширкатининг маҳаллий вақт билан 12:40да учиши керак бўлган 8961-сонли рейси қолдирилди.

Екатеринбург-Тошкент учоғига чиқарилмаган йўловчилар аэропортда қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00

Бу ҳақда Озодликка хабар берган йўловчилардан бирининг сўзларига кўра, рейс нима сабабдан қолдирилгани айтилмаган:

- Бугун 12:40 да учишимиз керак эди. Регистрациядан йигирматача одам ўтганди, 150 тача одам яна ўтишни кутаётганди. Бирдан улар регистрацияни тўхтатиб, “Бу чартер рейси йўқ бўлди. Ўзбекистон қабул қилмаяпти”, деди. Бизнинг яқинларимиз Ўзбекистонга телефон қилди бу рейс масаласида. Ташқи ишлар вазирлигида ҳам “биз ҳеч қанақа рейсни бекор қилганимиз йўқ - авиакомпания ўзи бекор қилди”, дейишибди.

Аэропортда 150 ортиқ ўзбекистонлик қолган.
Аэропортда 150 ортиқ ўзбекистонлик қолган.

Ўзбекистонлик йўловчининг сўзларича, авиаширкат Тошкентга кетаётган йўловчиларга бошқа рейслар билан , жумладан, Ўш орқали кетиш таклиф қилинган:

- Биз 23 минг рублга билет олгандик, бекор қилинди. “Қирғизистоннинг Ўшига билет бор”, деб таклиф қилишди. Бизнинг Ковидга топширган тестимиз бор эди - чиқиб кетмасак у куйиб кетади. Ўшга 13 мингга билет бор экан, шунга алмаштириб берди, билетдаги 10 минг рубл фарқни эса қайтаришмади! Узоқдан келган ва аэропортдан кетмоқчи бўлмаганларга “Билетни қайтармоқчи бўлсангиз сизларга маълумотнома ёзиб берамиз ва билетни олган жойингизда пулни қайтаришади”, дейишяпти. Ишончи йўқ одамларни унга!

Ўзбекистонлик муҳожир йигит 23 минг рубллик авиачиптани Ўш рейсининг 13 минг рубллик чиптасига алмаштиришга мажбур бўлгани, Андижонга ўтиб, кейин Тошкентга келишини маълум қилди.

Қолдирилган 8961-рейси йўловчиларига берилган ҳужжат.
Қолдирилган 8961-рейси йўловчиларига берилган ҳужжат.

Озодлик 14 февралда Москвадан Фарғона ва Самарқандга учадиган рейсларга олинган билетлар ҳам алмаштирилаётганини аниқлади. Озодлик билан суҳбатлашган яна бир муҳожирга кўра, “Ural Airlines” бу рейслар орқали келаётганларнинг 72 соатга мўлжалланган Ковид маълумотномалари муддатини узайтириб беришга ваъда қилган.

- Коронавирусга олинган ПЦР тестларнинг 72 соатлик муддати ўтиб кетса, "мана буни кўрсатасизлар" деб справка беряпти. Худди шу справкани пулини қайтармоқчи бўлганларга ҳам беряпти, кассада шу бўйича пулларни қайтариб бераркан.

Суҳбатдош вазиятга аниқлик киритиш истагида бўлган 150 га яқин асосан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан иборат йўловчилар Екатеринбург аэропортида қолаётганини билдирди.

Озодлик “Ural Airlines” авиакомпаниясининг Екатеринбургдаги ваколатхонасига кўрсатилган телефонлари орқали улана олмади. Ширкатнинг бош офисида ҳам Озодлик сўровига рейс қолдирилгани сабабларини тушунтириб беришолмади.

- Екатеринбург-Тошкент йўналиши бўйича 8961-рейси қолдирилди. Нима сабабдан рейс қолдирилгани тўғрисида бизда маълумот йўқ. Екатеринбургдаги ваколатхонамизда ҳам рейс қолдирилгани сабаблари тўғрисида ҳозирча тушунтириш беришгани йўқ, деди ширкат алоқа оператори.

Озодликнинг аэропортдаги манбаларидан бири Екатеринбург-Тошкент рейсига “Тошкент полосани бўшатиб беришга рози бўлмагани” тўғрисида маълумот борлигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Кольцово аэропортида қолган йўловчиларнинг аксар қисми 14 февралда учадиган иккита рейсда Ўзбекистонга қайтишга розилик берган.

Айни дамда, давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли Россиянинг Ўзбекистон учун чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Ўзбекистондан Россияга ва Россиядан Ўзбекистонга ҳозирча фақат чартер рейслар амалга оширилаётгани, Россияга асосан таклифнома асосида рухсат берилган ишчи муҳожирлар киритилаётгани маълум.

Бундан олдинроқ Россия Фан ва таълим вазирлиги мамлакатга киришга ҳатто кундузги бўлимда ўқиётган ўзбек талабаларига рухсат йўқлигини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG