Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:47

Хоразмлик фермерлар томчилаб суғориш қувурларини сотиб олишга мажбурланмоқда


Томчилатиб суғорилаëтган пахта даласи
Томчилатиб суғорилаëтган пахта даласи

Бутун Ўзбекистон бўйлаб қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш тизими жорий қилингани сув заҳиралари кам мамлакатлар учун сув тежашнинг энг самарали усули ўлароқ кўрилади.

Айни пайтда томчилатиб суғоришда минтақавий омиллар ҳисобга олинмагани боис муаммолар пайдо бўлмоқда.

Озодлик суҳбатлашган Хоразм вилояти Урганч¸ Янгибозор ва Шовот туманидаги фермерлар томчилаб суғориш қувурларини сотиб олишга мажбурланганлигини айтишди.

Қувурлар кун тиғида тез ишдан чиқмоқда
Қувурлар кун тиғида тез ишдан чиқмоқда

Шовотлик фермернинг Озодликка айтишича томчилаб суғориш тизими асосий сув шўр ювишга кетадиган Хоразм вилоятида самара бермаëтгани ва ўта қимматлигини таъкидлади:

“Бир гектар пахтани суғориш учун ўртача 9 минг кубометр сув кетади. Шундан 6 минг кубометри шўр ювишга сарф бўлади. Пахта вегетацияси учун 4 минг кубометр сув қолади. Қурғоқчилик ва умуман вилоятдаги шароитга кўра сув доимо бўлмайди. Шу боис сув резервуари доимо тўла бўлмайди. Томчилаб суғорадиган қувурлар ичидан мунтазам сув ўтмаса қувур қуëш тиғида тезда ишдан чиқиб кетяпти. Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов эса қимматга тушса ҳам ҳар бир фермер 20 фоиз экинни томчилаб суғориши шарт деб мажбурлаб бизга суғориш қувурларини сотиб олиннг деб турибди”

Суҳбатдошга кўра¸ бир гектар ер учун 25 миллион сўмга томчилаб суғориш тизимини сотиб олган:

“Қувурларни ҳар йили олиш керак. Резервуар ва ховузлар ҳам доимий ҳаражат бўляпти. Оқибатда пахта етиштириш невигодно бўлиб қоляпти.”

Томчилатиб суғориш ускунаси
Томчилатиб суғориш ускунаси

Янгибозорлик фермер эса сурункали сув бўлмагани боис катта ҳаражат қилинган қувурлар тизими ишдан чиққанидан нолиди.

Озодлик суҳбатлашган фермерлар Хоразм вилояти мисолида томчилатиб суғориш усули самарасиз бўлиб чиққани ва қимматга тушганидан нолишди:

Урганч туманида яшовчи фермер Озодликка томчилаб суғориш тизими акс этган суратларни жўнатди ва ҳар қандай яхши тизим маҳаллий шароитга мослашиши зарурлигини урғулади:

“ Нархи анча қимматга тушди. Чунки, ушбу усул учун керакли махсус қувурларнинг нархи юксак аммо сифати ночор. Ҳокимнинг буйруғини бажариб томчилатиб суғориб ҳосилни етиштириш учун кетган меҳнат ва харажатни қопламади.”

Фермерлар ишлатаëтган қувурлар бир йилга бормай ишдан чиқмоқда
Фермерлар ишлатаëтган қувурлар бир йилга бормай ишдан чиқмоқда

Озодлик бу иддаолар ортидан Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалик вазирлиги мулозимлари билан суҳбатлашди. Мулозимлар “томчилаб суғориш ҳақидаги ҳукумат қарорига мувофиқ ҳар бир фермер камида 20 фоиз ер майдонини томчилатиб суғориши шарт эканлигини айтишди.

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ўзини шу соҳага масъул эканлигини айтган мулозимига кўра¸ томчилаб суғоришни йўлга қўйган фермерлар давлат ҳимоясига олинган:

“мазкур усул маблағталаб экани боис пахта хом ашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратилган .”

Мулозимга кўра¸ Ўзбекистон президентининг «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарорида томчилаб суғоришни жорий қилган фермерларга моддий кўмак берилиши кафолатланган.

Вазирлик мулозимига кўра томчилаб суғориш тизими учун зарур ускуналарнинг аксари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда.

Тошкент туманининг Ҳасанбой қўрғонида жойлашган ширкатда томчилаб суғориш учун махсус политилен қувур ишлаб чиқаради. Ширкат вакилига кўра¸ қувурлар сифатига кўра бир йиллик 3 йиллик ва 5 йиллик кафолат билан сотилади. Қувурлар эзилмаслиги ва доимо ичида сув бўлиши узларнинг умрини яна узайтиришини ҳам ширкат вакили таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистонда чўллашиш ҳақида илмий иш ëзаëтган тадқиқодчи Умар Низомиддинов Озодлик билан суҳбатда “қиммат технологиялар¸ хусусан томчилаб суғориш тизими узоқ истиқболда фойда келтиришини айтди:

“Хоразмлик фермерлар айтган битта гап тўғри. Томчилатиб суғориш билан ер шўрини ювиб бўлмайди. Шўр ювиш тизими кейинги юз йилда ўзгармай турибди. Шўр кўллатиб суғориш билан ювилади. Уларнинг икинчи эътирози ҳам қисман тўғри. Фермерлар экинлар учун томчилатиб суғоришга кетган харажатлар ўзини бир ëки икки йилда қопламаслиги мумкин. Аммо ўн йиллик истиқболда бу ўзини оқлайди. Хоразм вилояти каби ери қуруқ ва хавоси иссиқ регионда томчилатиб суғориш системаси билан улкан миқдордаги сувни тежайсиз. Яқин шарқдаги Исроил¸ Эрон ва Туркия каби давлатларда томчилатиб суғориш ёрдамида мева-сабзавот ишлаб чиқариш етмиш фоизгача кўпайган.”

Соҳа мутахассиси Низомиддинов Ўзбекистондаги турли регионларга хос ҳусусиятлар инобатга олинган холда томчилаб суғоришнинг турли методлари жорий қилинганлигини айтади:

“Хоразмдаги иссиқ шароитда қувурларни ерга кўмиш фойдали бўлади ва томчилар буғланмай экин томирига тўғри боради. Қувурнинг ҳам умри узаяди. Шунингдек бошқа худудларда ёмғирлатиб, ва эгилувчан қувурлар ёрдамида нуқтали нишон усулида ҳам суғориш самара беради. Ҳар бир фермер ўз ерига ҳос хусусиятлардан келиб чиқиб бу усуллардан бирини танлаши керак. Марказий Осиëда сув заҳиралари чекланган. Бизда олдинги каби кўллатиб суғориш люкси йўқ. Бутун мамлакат яқин истиқболда томчилаб суғориш тизимига ўтиши шарт. Бошқа йўли йўқ.”

Суҳбатдош томчилатиб суғоришда сув тежалиши билан биргаликда хосилдорлик ошишига ҳам эътибор қаратди:

"Томчилатиб суғоришни бошқа суғориш усулларидан фарқи шундаки, сув экиннинг эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда берилади. Даланинг экин жойлашган жойлари бир хилда намланади. Тупроқда ортиқча намлик юзага келмайди.Эгатлаб суғорилганда тупроқда намлик керагидан ортиб кетади ва экин сувга бўкади, суғоришлар орасида эса тупроқ қуриб,ўсимлик сувсиз қолади. Натижада ўсимлик ўз энергиясини шу ҳолатларни енгишга сарфлайди.”

Томчилатиб суғоришда эса экин илдиз қатламининг намлиги бир хилда ушлаб турилади ва экин ҳамма энергиясини ўз ҳосилини яратишга сарфлайди.

2019 йилнинг 12 августда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Ҳужжатда “томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган 1 гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда” давлат субсидияси берилиши” таъкидланган эди.

Бухоро вилоятидаги сув насоси
Бухоро вилоятидаги сув насоси

XS
SM
MD
LG