Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2021, Тошкент вақти: 19:57

Швейцария ҳам Афғонистондаги фуқароларини Ўзбекистон орқали олиб кетади


Германия транспорт учоғида Тошкент орқали эвакуация қилинаëтган афғонистонликлар. 2021 йил¸ 19 август

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис телефон орқали мулоқот қилди.

Расмий Тошкент хабарига кўра, ўзаро суҳбатда Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалалар муҳокама қилинган.

Швейцария фуқароларини хавфсиз ҳудудга кўчиришга доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Ҳозирда Ўзбекистон бу борада Германия ва яна айрим ЕИ давлатларига ҳам ëрдам бермоқда.

Айни кунларда Германия фуқаролари ва ҳимояга муҳтож деб топилган афғонистонликлар олмон ҳарбий самолётларида Кобулдан Тошкентга олиб келинмоқда, сўнг улар Lufthansa ва Uzbekistan Airways авиакомпаниялари йўловчи учоқларида Германияга етказилмоқда.

18 август куни Польша ҳукумати ҳам Афғонистондан 50 одамни Навоий аэропорти орқали ўз ватанига қайтарди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Марцин Пшидачга кўра, эвакуция қилинганлар орасида Афғонистондаги давлат муассасалари ва дипломатик миссиялар фаолиятида иштирок этган афғонлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG