Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Байден: Толибон ўзгарганига ишонмайман


18 август куни Байден барча америкаликларни эвакуация қилиш учун зарур бўлса, АҚШ кучлари 31 августгача белгиланган муддатдан кейин ҳам Кобулда қолиши мумкинлигини айтганди.
18 август куни Байден барча америкаликларни эвакуация қилиш учун зарур бўлса, АҚШ кучлари 31 августгача белгиланган муддатдан кейин ҳам Кобулда қолиши мумкинлигини айтганди.

АҚШ президенти Жо Байден Толибон ўзгарганига ишонмаслигини айтди. Байден Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган жангари гуруҳ ҳозирда глобал саҳнада легитимликни хоҳлаши ёки йўқлиги борасида «экзистенциал инқироз»ни бошидан кечираётганини таъкидлади.

19 август куни ABC телеканалида эфирга узатилган интервьюда Байден Толибон ўзгарганми, деган саволга «йўқ», деб жавоб берди.

«Менимча, улар халқаро ҳамжамият томонидан легитим ҳукумат сифатида тан олинишни хоҳлаш-хоҳламасликлари борасида қайсидир маънода экзистенциал инқирозни бошдан кечирмоқдалар. Улар буни хоҳлайди, деб ўйлайман», деди Байден.

Сўнгги ҳафталарда қатор шаҳар ва туманларни қўлга киритган Толибон 15 йил август куни пойтахт Кобулни ҳам эгаллаб олди.

Гуруҳ шафқатсиз қонун-қоидаларини мамлакат бўйлаб қайтадан жорий қилиши ҳақида хавотир урчимоқда.

Фундаменталист гуруҳга қарши 20 йил давомида курашган Ғарб давлатлари эса уни тан олиш ва алоқа ўрнатиш масаласида бош қотирмоқда.

Толибон етакчилари тинчлик ўрнатишни ва ислом қонунчилиги доирасида инклюзив ҳукумат тузажакларини билдиришган. Шунингдек, улар рақиблардан қасос олмасликка ва ислом қонунлари доирасида аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ваъда қилганлар.

Байден «ал-Қоида» ва уларга алоқадор ташкилотларнинг таҳдиди «дунёнинг бошқа жойларида Афғонистондагидан кўра кўпроқ» эканини айтди. Хусусан, АҚШ президенти дунё «ал-Қоида»нинг Сурия ёки Шарқий Африкадаги шериклари туғдираётгани таҳдидни эътиборсиз қолдира олмаслигини таъкидлади. Байденнинг сўзларига кўра, Сурия ва Шарқий Африкада АҚШга хавфсизлигига таҳдид «анча каттароқдир».

Байден Афғонистондаги аёллар ва қизларга бўлган муносабат билан боғлиқ хавотирлар борасида бу масалани ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди.

«Бутун дунё бўйлаб аёллар ҳуқуқлари билан ҳарбий куч ёрдамида шуғуллансак бўлади, деган фикр мантиқсиз», деди у.

«Аёллар қарам қилинаётган жой кўп. Бунга қарши курашишнинг ягона йўли – иқтисодий, дипломатик ва халқаро босим ўтказиб, уларни ўз ҳаракатларини ўзгартиришга мажбурлаш».

Толибон Афғонистонни 1996–2001 йиллар орасида бошқарган пайтда қатъий шариатни жорий қилиб, аёллар ва қизларга ўқиш ва ишлашни тақиқлаган эди. Аёлларга паранжи кийиш мажбурий эди. Шунингдек, улар маҳрамсиз кўчага чиқа олмас эдилар.

18 август куни Байден барча америкаликларни эвакуация қилиш учун зарур бўлса, АҚШ кучлари 31 августгача белгиланган муддатдан кейин ҳам Кобулда қолиши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG