Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 17:23

Ўзбекистонлик атлетикачи Паралимпия ўйинларида кумуш медаль олди, яна бир спортчи финалга чиқди


66 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочи Учқун Қуронбоев

Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи медални қўлга киритди.

27 август куни пара-енгил атлетика дастурининг T11 классида узунликка сакраш баҳсларида беллашган Асила Мирзаёрова 4,89 метр натижа кўрсатиб иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Бу Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон ҳисобидаги иккинчи медаль саналади.

25 август куни 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган финал мусобақасида Ислам Асланов бронза медални қўлга киритган эди.

Миллий паралимпия қўмитасининг хабар беришича, -66 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочи Учқун Қуронбоев Япония ва Украина вакилларини мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди. Энди у олтин медаль учун испаниялик Серхио Иванесга қарши татамига чиқади.

Хабарларга кўра, -60 кг вазн тоифасида курашаётган Шерзод Намозов ҳам бронза медаль учун курашни давом эттиради.


24 августдан 5 сентябргача давом этадиган Паралимпия ўйинларида 162 давлатдан келган 4400 нафар атлетикачи спортнинг 22 тури бўйича беллашади.

Халқаро мусобақада Ўзбекистонни 48 нафар спортчи тамсил этмоқда.

XS
SM
MD
LG