Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2021, Тошкент вақти: 10:54

Алишер Қодиров президентни имтиёз бериш ваколатидан маҳрум қилмоқчи


“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” партияси раиси, президентлик сайловида номзод Алишер Қодиров 26 август куни партия анжуманида мамлакатда имтиёз ва преференциялар бериш “модага айланиб кетгани”ни танқид қилди.

Kun.uz” нашри хабарига кўра, А.Қодиров агар сайловда ғалаба қозонса, турли соҳалардаги имтиёзларни фақат қонун асосидагина бериш тизимини ўрнатишга ваъда берган.

“Имтиёзлар ва преференцияларни фақат қонун билан бериш керак. Бошқа бирорта идора, бошқа бирорта институт, ҳатто президентлик институти ҳам имтиёз ёки преференция бериш ваколатига эга бўлмаслиги керак. Фақатгина қонун, қонун, қонун!” – деган партия раиси ўз сайловолди дастурини эълон қилар экан.

А.Қодировга кўра, ҳар қандай имтиёз бузғунчи характерга эга, чунки у норози қатлам шаклланишига олиб келади.

Иқтисодиётнинг турли йўналишларида имтиёз ва преференциялар улашиш соҳа мутахассисларининг танқидига сабаб бўлиб келмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам бу борада бир қатор ҳужжатларга эътироз билдирган.

XS
SM
MD
LG