Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2022, Тошкент вақти: 22:24

АИ-80 бензинининг биржадаги нархи 6,3 фоизга арзонлашди


АИ-80 маркази бензиннинг нархи бир тоннаси учун 7,47 млн сўмгача арзонлашди.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида матбуот хизматига кўра, 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдоларида АИ-80 маркали бензиннинг нархи 7 январга қараганда 6,3 фоизга арзонлаган.

Шу тариқа, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи бир литри учун таҳминан 5700 сўмни ташкил қилди.

"Айни пайтда биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 308,4 миллион литр бензин импорт қилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 112 миллион литрга ёки 36 фоизга кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 11 ойи ичида Ўзбекистон чет мамлакатлардан сотиб олган бензин қиймати 115,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG