Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 01:02
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Россия қўшинлари Славутични ишғол қилди

Рус қўшинлари Славутичга кириб, маҳаллий касалхонани эгаллаб олди. Бу ҳақда Киев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Павлюк маълум қилди.

Унга кўра, шаҳар мери Юрий Фомичев номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Эрталаб шаҳар аҳолиси миллий рамзлар билан Украина тарафдорлари митингига чиқишди ва “Славутич бу Украина” деб ҳайқиришди.

Россия ҳарбийлари митингни тарқатиш учун ҳавога ўқ узиб, оломонга қарши шовқинли гранаталар отишни бошлади, деди Павлюк, аммо аҳоли тарқалмаган.


Украинада уруш бошланганидан буён 136 нафар бола ҳалок бўлган

Украинада уруш бошланганидан буён Россиянинг қуролли тажовузи оқибатида 136 нафар бола ҳалок бўлди, 199 нафари турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси хабар берди.

Болаларнинг аксарияти Киев вилоятида - 64, Хаьковда - 44, Донецкда - 50, Черниговда - 38, Николаевда - 28, Луганскда - 25, Запорожйеда - 17, Херсонда - 20, Житомирда - 15, Сумида - 14. Киевда - 16 ҳалок бўлган.

Медведев: Россия бир қатор ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев Спутник радиосига берган интервьюсида Россия бир қатор ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини, бироқ Украина билан музокаралар олиб боришга умид қилаётганини айтди.

Медведев Москва ядро қуролидан фойдаланиши мумкин бўлган тўртта сабабни санаб ўтди:

  • Ядро қуролидан фойдаланган ҳолда Россияга ракета ҳужуми,
  • Россия Федерацияси ёки унинг иттифоқчиларига қарши ядровий қуролдан фойдаланиш?
  • Aгар мамлакатнинг муҳим инфратузилмасига тажовуз бўлса,
  • Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчиларига қарши босқинчилик ҳаракати содир бўлган тақдирда, мамлакатнинг мавжудлигига таҳдид солинса.
  • "Аммо мен бу ҳақда савол берилгани учун гапиряпман. Шубҳасиз, биз энг оғир вазиятларда, масалан, Украина атрофида ривожланаётган музокаралар, дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳали ҳам долзарб бўлиб қолаётганидан келиб чиқамиз. энг яхши ва энг тўғри йўл ", деб қўшимча қилди Медведев.

Славутичда Россия босқинига қарши намойиш

Славутич - Киев вилоятидаги шаҳар, у Чернобил АЭСдаги авариядан кейин Чернобил ишчилари ва уларнинг оила аъзоларининг доимий яшаши учун қурилган.

Ҳозирда Славутич рус ҳарбийлари томонидан ўралган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG