Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 15:33
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Зеленский: Ҳудудий яхлитлик масаласида ҳеч қанақа муросага борилмайди

Украина президенти Владимир Зеленский Инстанбул шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Украина музокараларининг галдаги раунди бўйича изоҳ бераркан, Киев музокара жараёнини давом эттиришга тайёрлиги ва натижадорликка йўналганини билдирди.

Бироқ, Украина президентига кўра, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги масаласида ҳеч қанақа муросасозлик “бўлмайди ва бўлиши мумкин эмас”. Бу аниқ принциплар, муҳтамал натижага нисбатан аниқ кўзқараш, деган Зеленский украин халқига видеомурожаатида.

Унинг фикрича, музокараларда Россия томонидан мусбат муждалар берилган. Аммо Россия армиясининг Киев ва Чернигов йўналишларида фаолликни камайтиришга оид баёнотларига ҳозирча ишонмаган маъқул.

Россия армиясининг Киев ва Чернигов яқинидаги “фаоллиги камаяди”

Россия армияси Киев ҳамда Чернигов яқинида “ҳарбий фаоллигини тубдан чеклаш”га қарор қилди. Бу ҳақда, ТАСС агентлиги хабарига кўра, 29 март куни мудофаа вазири муовини Александр Фомин маълум қилган.

Фаолликни чеклашга оид баёнот Истанбулда Украина-Россия музокаралари якунланганидан сўнг берилган. Фомин Россия делегацияси аъзоларидан биридир. Делегация раҳбари Владимир Мединский Москва вазиятни деэскалация қилиш учун “икки қадам ташлаши”ни айтган.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия армияси Украинага бостириб киришдан кўзланган бирламчи мақсадларга эришилди деб ҳисоблашини, эндиликда Донецк ва Луганск вилоятларидан украин армиясини сиқиб чиқаришга эътибор қаратилишини айтган. Москва бу вилоятларни айирмачи республикалар ҳудуди деб ҳисоблайди.

Киев яқинидаги Ирпень шаҳри манзаралари (архив сурати)
Киев яқинидаги Ирпень шаҳри манзаралари (архив сурати)

Россия пойтахтида машинасига “Йўқолсин уруш” ёзувини ёпиштириб олган аёлга нисбатан баённома расмийлаштирилди

Москвада полициячилар автомобилининг орқа ойнасига “Йўқолсин уруш” ёзувини ёпиштириб олган Вера Башмаковага нисбатан Россия армиясини “обрўсизлантириш”га тўғрисида баённома тузишган.

“Биомолекула” илмий-оммабоп нашри муҳаррири бўлмиш Башмакованинг машинаси аёл тўрт ёшли қизи Таисияни боғчадан олиб қайтаётганида тўхтатилган.

Полициячилар ҳужжатларни ўрганиб чиққунларича Башмакова қизчаси билан тўхтатилган жойда икки соат кутишга мажбур бўлган. Кейин эса муҳаррир аёл қизи билан баённома тузиш учун ИИБга олиб кетилган.

“Тая қаттиқ тўполон қилиб, “қорним очди” ва “полиция – ёмон” деб бақириб турди”, деб ёзган москвалик журналист аёл.

ЕИнинг тўрт давлати Россия элчихоналаридаги ўнлаб дипломатни юртига бадарға қилади

Ҳолландия Россия дипломатик ваколатхоналарида дипломат ўлароқ аккредитациядан ўтган 17 кишини мамлакатдан бадарға қилмоқда.

Ҳолландия ташқи ишлар вазири Вопке Хукстра Твиттердаги ўз саҳифасида мамлакатдан чиқариб юборилаётган россияликларни “дипломат ниқоби остида Россия элчихоналарига йўлланган разведкачилар” деб атаган. Мулозимга кўра, бу “разведка зобитлари хавфсизлик учун таҳдид туғдиради” ва мазкур қадам “бошқа ҳамфикр мамлакатлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда” қўйилган.

Айни пайтда Бельгия ҳукумати жосусликда гумонланган 21 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан бадарға қилишини очиқлаган. Булар Россиянинг Брюсселдаги элчихонаси ва Антверпендаги консулхонаси ходимларидир. Уларга Бельгияни тарк этиш учун икки ҳафта муҳлат берилган.

29 март куни Ирландия расмийлари “ўз дипломатик мақомига мувофиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланган” россиялик тўрт дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишларини эълон қилишган. Чехия ҳам россиялик бир дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG