Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 09:23
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Россиянинг Белгород шаҳрида нефтебазага ва босмахонага ҳаводан зарба берилди

1 апрель куни эрталаб Россиянинг Белгород шаҳрида “Роснефт”га қарашли нефтебазада ёнғин бошланди. Озодлик радиоси рус хизматининг хабар беришича, вилоят губернатори Вячеслав Гладков нефтебазага Украина ҳудудидан шаҳарга кириб келган икки вертолёт зарба берганини иддао қилган.

Ижтимоий тармоқларда ёнғин чиққан ҳудудда вертолётлар учаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди. Россия ва Украина томони ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расман изоҳ бермади.

Нефтебазадан ташқари Белгороддаги босмахонага ҳам зарар етган. Босмахона директори бинога украин вертолётлари зарба берганини иддао қилаётир.

Белгород вилоят маъмуриятининг билдиришича, қурбонлар йўқ, нефтебазанинг икки ходими яраланган.

Ёнғин ўчирилгунига қадар нефтебаза атрофидаги бир нечта кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вақтинча хавфсиз жойга кўчирилади.

Украин армияси Киев вилоятини деярли озод қилгани айтилмоқда

“Настояшчее время” мухбири Борис Сачалко 1 апрель куни эрталабки вазият тўғрисида қуйидагиларни хабар қилди:

“Украина армияси деярли Киев вилоятини озод қилди. Киев вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари, Львов трассаси деярли озод қилинганини айтди. Мазкур трасса Киев ва Львов ўртасидаги алоқанинг муҳим қон томири ҳисобланади. Бундан ташқари, Херсон вилоятида бир нечта қишлоқ ҳам озод қилинди.

Чернигов атрофидаги гуманитар коридорларда муаммолар бор. Коридорлар Россия ҳарбийлари томонидан деярли тўлиқ ўраб олинган. Куни кеча бу ерда валонтёрларнинг 5 автомашинаси ўққа тутилган”.

Украинада “ҳарбий қасамёдни бузган” икки УХХ генерали унвонидан маҳрум бўлди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина хавфсизлик хизматининг (УХХ) икки генералини – УХХнинг ички хавфсизлик бош бошқармаси собиқ раҳбари Андрей Наумов ҳамда Херсон вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи Сергей Криворучкони унвондан маҳрум этганини маълум қилди.

Президентга кўра, улар “ҳарбий қасамёдни бузганлар”.

Бу ҳақда Зеленскийнинг расмий телеграм-каналида ёйинланган видеомурожаатда айтилган.

“Бугун мен бир қарор қабул қилдим – аксилқаҳрамонларга доир қарор. Ҳозир барча сотқинлар билан шуғулланишга вақтим йўқ. Аммо навбати билан ҳаммалари лойиқ жазони олишади”, деган Зеленский.

Новосибирскда “Путин, урушни тўхтат” плакатини кўтариб чиққан маҳаллий фуқаро 35 минг рубллик жаримага тортилди

Новосибирскда суд “Путин, урушни тўхтат” плакатини кўтариб, бир кишилик пикетга чиққан Артём Шчёкинга 35 минг рубль жарима солиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Сибирьмедиа” телеграм-канали маълумот тарқатди.

Пикетчи “Россия Қуролли кучларини обрўсизлантирганлик”да айбдор деб топилган. Адвокатга кўра, судья ўз ҳимояси остида бўлган шахсдан: “Нега сиз саккиз йил давомида “Порошенко, урушни тўхтат” ва “Зеленский, урушни тўхтат” деган плакатлар билан пикетга чиқмадингиз?” деб сўраган.

Адвокат суд қарори устидан шикоят аризаси киритилажагини билдирган. Шчёкинга ковидга қарши чекловларни бузганлик бўйича модда ҳам қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 24 февраль куни президент Владимир Путин буйруғи билан Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб киришган. Путин “ҳарбий амалиёт”мақсади Украинани “денацификация” ва “демилитаризация” қилиш эканини айтган, бироқ бу сўзлар остида нимани назарда тутганини очиқлаган эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG