Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:54

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Оқ уй: Жо Байден Украинага боришга тайёр

АҚШ президенти Жо Байден
АҚШ президенти Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ташриф буюришга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй сайти маълумот тарқатди.

Оқ уй сайтида чоп этилган савол-жавобда Байден Украинага юқори лавозимли амалдорларни йўллаш қарори айни пайтда олинаётганини қайд этиб, ўзининг ҳам Украинага ташриф буюришга ҳозирлигини айтган.

Украина парламенти россиялик ҳарбийлар хатти-ҳаракатини геноцид деб тан олди

Олий Рада мажлисларидан бири (архив сурати)
Олий Рада мажлисларидан бири (архив сурати)

Олий Рада Россия сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти ҳамда армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат учун 363 депутат овоз берди, дея маълум қилинган Украина парламенти сайтида.

Қарорда қайд этилишича, Украина Бош прокуратураси, ТИВ ва Адлия вазирлиги геноцид, инсонийликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар амалга оширилиши бўйича барча ҳолатларни ҳужжатлаштириши ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш ташаббуси билан чиқиши лозим.

Олий Рада россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид сифатида тан олиш юзасидан БМТ, Европа кенгаши парламент ассамблеяси, Европа парламенти, ЕХҲТ парламент ассамблеяси, НАТО парламент ассамблеяси ва хорижий давлатлар парламентларига мурожаатнома йўлламоқчи.

National Geographic журналини Россияда чоп қилиш тўхтатилди

National Geographic журналининг рус тилидаги версиясини Россияда чоп қилиш тўхтатилди. Нашр сайтига кирган ташрифчилар Russian Traveler лойиҳаси сайтига йўлланмоқда.

National Geographic журналининг асосий эгаси Disney корпорацияси бўлиб ҳисобланади. Март ойида корпорация Россиядаги бизнесини тўхтатишини эълон қилган эди.

"Москва" крейсери чўкиб кетди

Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиздаги рус флоти флагмани "Москва" крейсерининг чўкиб кетганини маълум қилди. Аввалроқ Украина томони кемани ракетадан нишонга олганини билдирган эди.

"Москва" крейсери белгиланган портга олиб борилаётган пайт ўқ-дорилар портлаши натижасида юзага келган шикастланиш оқибатида барқарорликни йўқотди ва денгиз тўфони шароитида ғарқ бўлди. Экипаж ҳудуддаги Қора денгиз флоти кемасига эвакуация қилинди", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG