Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:33

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

АҚШнинг HIMARS ракета тизимлари Украинага етиб келди

Украинага Қўшма Штатлардан HIMARS ракета тизимлари етиб келган. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Резников “бу қудратли аслаҳа” учун АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остинга миннатдорлик билдирган.

HIMARS тизимининг ҳаракат радиуси 80 километргача етади.

Аввалроқ Киев ўнлаб километр нарига ота оладиган тизимларсиз Украина Қуролли кучлари Донбассни самарали мудофаа қилолмаслиги ва ишғол этилган ҳудудларни озод қилишни режалаштиролмаслигини билдирган. Вашингтон эса Украина армияси бу ракеталар билан Россия ҳудудига зарба бериши мумкинлиги, бу эса олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир изҳор қилган.

Washington Post нашри америкалик юқори лавозимли мулозим сўзларига таянган ҳолда Украинага 70 километр масофага ота оладиган HIMARS берилиши ҳақида ёзган. Таҳлилчиларга кўра, Киевга 70 км радиусли тизимлар ва ракеталар берилган тақдирда ҳам, бу Украинада ҳозиргача бўлган ракета тизимлари радиусида икки баравар кўпдир.

ЕИ саммити очилди. Унда Украинага Евроиттифоқ аъзолигига номзод мақоми берилиши кутилмоқда


Брюсселда ЕИнинг икки кунлик саммити иш бошлади, унда, Евроиттифоқ давлатлари лидерлари Украина билан Молдовага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Аввалроқ Еврокомиссия шунақа тавсия берган эди.

“Тарихий воқеалар юз бермоқда”, деди саммит олдидан Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен. У Россия агрессиясидан сўнг нафақат Украина, балки ундан олдин Молдова ҳамда Грузия ҳам ЕИга аъзо бўлиш учун ариза беришганини урғулади.

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди


Янги санкциялар сирасида мамлакатга нақд фунт стерлинг олиб киришни тақиқлаш, шунингдек Россиядан “қора рўйхат”даги маҳсулотлар экспорт қилиниши билан боғлиқ техник ёрдам, молиявий ва брокерлик хизматларини ман этиш каби бандлар бор.

“Экспортчиларга хабарнома” деб сарлавҳа қўйилган янги чекловлар рўйхати Россияга қуйидаги маҳсулотлар экспорт қилинишини тақиқлайди:

ички қатағонларни амалга оширишда қўлланадиган товарлар ва технологиялар;

кимёвий ва биологик қурол ишлаб чиқариш учун компонентлар ва технологиялар;

денгизда юк ташиш ва денгиз технологиялари;

нефтни қайта ишлаш саноати учун зарур технология ва жиҳозлар;

Россиянинг муҳим иқтисодий тармоқлари учун зарур қўшимча технологиялар ва компонентлар.

Россияга авиация ёқилғиси экспорт қилиш, шунингдек Россиядан темир ва пўлат импорт қилиш тақиқлангани алоҳида қайд этилган.

UKRAINE – Russian soldiers Alexander Ivanov, right, and Alexander Bobykin attend their trial hearing in Kotelva, Poltava region, May 26, 2022
UKRAINE – Russian soldiers Alexander Ivanov, right, and Alexander Bobykin attend their trial hearing in Kotelva, Poltava region, May 26, 2022

Украина "Азовсталь" асирларини алмаштиришга ҳаракат қилмоқда

Украина разведкаси бошлиғи “Азовсталь” заводида таслим бўлган ҳарбий асирларни алмашиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.
“Яқин орада биринчи алмашув бўлади, асирларнинг каттагина қисми озод қилинади. Бу алмашув бир неча босқичда амалга оширилади”, деди Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов. У командирлар таркибини алмашиш жуда қийин бўлишини қўшимча қилди.
Будановга кўра, разведка Мариуполда асирга олинган деярли барча украин ҳарбийларининг тақдиридан яхши хабардор. Асирларнинг асосий қисми Донецк яқинидаги Еленёвка шаҳрида сақланмоқда, тергов ҳаракатларини ўтказиш учун уларни вақти-вақти билан у ердан олиб чиқишади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG