Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2026, Тошкент вақти: 13:38

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

«Алоқалар ҳеч қаёққа ғойиб бўлиб қолмайди»

Болгария, Шимолий Македония ва Черногория, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг учоғи учун ўз осмонини ёпиб қўйди.

Бу россиялик вазирнинг 6–7 июнь кунлари Белградга қилинажак сафари олдидан содир бўлди.

Россия ташқи ишлар вазири Лавров бу қарорни “мисли кўрилмаган” деб таърифлади ва бу ҳолда, сербиялик ҳамкасбини Москвага таклиф қилишини билдирди:

"Нима бўлганда ҳам, ўзаро алоқалар ҳеч қаёққа ғойиб бўлиб қолмайди. Биз Ташқи ишлар вазири Никола Селаковични тез орада Москвага таклиф қилдик. Умид қиламанки, ўша самолёт, яъни унинг самолёти - йўналишдаги ёки махсус самолёт - уятсиз Брюссел ёки унинг мижозлари томонидан орсизларча санкцияга тортилмайди”.

Украинадаги урушда 32 журналист ўлдирилди

Шу йилнинг 24 февралида Украинада уруш бошланганидан бери ҳар икки томонидан минглаб аскар қурбон берилди.

6 июнь - Украинада Журналист кунида берилган маълумотга кўра, уруш ҳаракатлари давомида 32 журналист қурбон бўлган.

Украина маданият ва ахборот сиёсати вазири Александр Ткаченко, булар дунёнинг 5 давлати - Украина, Россия, Франция, АҚШ ва Литвалик журналистлар эканини маълум қилди. Ўлганлар орасида Озодлик радиоси журналисти Вера Гирич ҳам бор.

“Бу йил Журналист кунида алоҳида бир қайғу бор. Кенг кўламли урушнинг 4 ойи ичида 32 журналистни қурбон бердик... 8 йиллик уруш ичида бундан ҳам кўп журналист қурбон бўлди. Ҳафтасига 7, суткасига 24 соатдан ишлаётган журналистлар - сизлар қаҳрамонсиз. Биз гибрид уруш ичидамиз, бу инсоният тарихидаги илк шундай кенг кўламли урушдир ва сизнинг хизматингиз беқиёс. Худди шундай, сизнинг масъулиятингиз, касбингизга содиқлигингиз, қатъиятли ва мардлигингиз ҳам беқиёс», деб ёзди Александр Ткаченко.

Россияда қабр кавлашга буюртма кескин ошди

Россиянинг турли шаҳарларида май ойида қабр ковлаб беришга буюртма аномал равишда ортиб кетгани кузатилмоқда.

"Можем объяснить" (“Тушунтириб берамиз”) номли телеграм канал мухбирларининг аниқлашича, қабрлар асосан кимсасиз ёки яқинлари дафн учун пул тўлаш қурбига эга бўлмаган ҳимоясиз марҳумлар учун олинмоқда.

Канал мухбирлари, бу қабрлар Украинадан ўлиги қайтаётган рус аскарлари учун буюртма қилинаётганини тахмин қилмоқда.

Телеграм каналида берилган маълумотга кўра, Хабаровск ўлкасида бирданига 700 та қабр кавлашга буюртма берилган. Красноярскда 100 га яқин, Челябинск вилоятининг Копейск туманида 37 та, Карелияда - 39 та қабрга бирданига буюртма берилган.

Мурманскда рақам келтирилмаган, аммо жасадлар навбати билан кўмилаётгани, яъни навбат борлиги қайд этилган.

«Славянскда ҳаво тревогаси сиренаси овозлари эшитилмоқда»

Озодлик радиоси украин хизмати мухбири Сергей Горбатенко ҳозирда Донецк областининг, Славянск шаҳрида. У ушбу минтақада содир бўлаётган жанг ҳаракатлари ҳақида хабар қилади:

“Ҳозир Славянскда ҳаво тревогаси сиренаси овозлари эшитилмоқда. Ўтган тунда рус қўшинлари 3 шаҳар, Славянскни ҳам ўққа тутишди. Дружковка шаҳрида ракета хусусий уйларга тушди, у ерда эски уйлар бор. Ҳужумдан кейин бу уйлар тиклаб бўлмас ҳолга келган. Дам олиш кунларидан бери Святогорск курорт шаҳрига ҳам ҳужумлар давом этмоқда”.

Настояшчее Время телеканали мухбири Юлия Горичевага кўра, Николаев шаҳри, Полтава области ва Харьков шаҳри ҳам ўтган тунда ўққа тутилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG