Линклар

Шошилинч хабар
10 апрел 2026, Тошкент вақти: 03:59

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украинада россиялик ҳарбийлар томонидан содир этилган 10 мингга яқин жиноят қайд этилди

Ҳуқуқбонлар ва кўнгиллилар Россия босқини бошланган 24 февралдан буён Украинада россиялик ҳарбийлар томонидан содир этилган 10 мингга яқин жиноятни қайд этишган. Бу ҳақда “Верстка” нашри хабар қилди.

Инсонийликка қарши жиноят аломатлари кўрилган ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари “Путин учун трибунал” ҳаракати атрофида бирлашган кўнгиллилар, адвокатлар ва ҳуқуқбонлар томонидан ҳужжатлаштирилмоқда. Улар ҳар куни Россия армиясидан озод қилинган ҳудудларга бориб, воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашиш ва далиллар йиғиш билан шуғулланишади.

Ҳаракат аъзолари россиялик аскарлар томонидан содир этилган муҳтамал жиноятлар бўйича қарийб 10 мингта гувоҳлик кўрсатмаси йиғишган. Бу маълумотларни уларга жабрланувчилар ва гувоҳлар тақдим этишган.

Telegraph: Украинада икки нафар америкалик Россия кучлари томонидан асир олинди

Украина шарқидаги жанггоҳлардан лавҳа (иллюстратив сурат)
Украина шарқидаги жанггоҳлардан лавҳа (иллюстратив сурат)

Харьков яқинида АҚШ фуқаролари бўлган 39 ёшли Александр Дрюке ва 27 ёшли Энди Хьюн асир олинган. Бу ҳақда хабар қилган The Telegraph нашри манбаларига кўра, бу ҳодиса сон жиҳатдан кўп бўлган душман билан тўқнашув ортидан содир бўлган.

Ўзларига нотўғри разведка маълумотлари етказилгани туфайли Украина Қуролли кучлари сафида жанг қилаётган 10 кишилик отряд танклар, БМПлар ва юзлаб пиёда аскарларга қарши жангга киришга мажбур бўлишган. Америкаликлар контузия олган бўлиши ва россияликлар уларни жанг майдонидан олиб кетишган бўлиши мумкин, чунки Украинанинг қидирув гуруҳи Дрюке ва Хьюннинг жасадини топа олмаган.

Уларнинг иккаласи ҳам уруш фахрийси бўлиб ҳисобланишади – Дрюке Ироқдаги жангларда қатнашган, Хьюн эса денгиз пиёда қўшинлари сафида хизмат қилган. Бунгача Украинада америкаликларнинг асир олингани ҳақида бирор марта хабар қилинган эмас.

АҚШ Украинага яна 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этмоқчи

АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Украина мудофаа вазири Алексей Резников (ўнгдан чапга), Брюссель, 2022 йил 15 июни
АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Украина мудофаа вазири Алексей Резников (ўнгдан чапга), Брюссель, 2022 йил 15 июни

Қўшма Штатлар яқин орада Украинага яна қарийб 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисида эълон қилади. Бу ҳақда 15 июнь куни АҚШ президенти Жо Байден билдирди. Байденга кўра, у Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, яна бир бор Вашингтон “ўз суверенитети ва демократияни ҳимоя қилишда Украинага ёрдам бериш” қарорида собит эканини урғулаган.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин чоршанба куни Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар вакиллари билан ўтказилган кенгашда иттифоқчиларни “суръатни пасайтирмаслик”ка чақириб, Украинадаги уруш ҳал қилувчи паллаган кираётганини қўшимча қилган. Мазкур йиғилишда Украина мудофаа вазири Алексей Резников ҳам қатнашган.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина расмийларини Киевга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам давом этишига ишонтирган.

Макрон, Шольц ва Драги Киевга боришади

Эммануэль Макрон ва Олаф Шольц Украина байроғи рангларига бўялган Бранденбург дарвозаси фонида, Берлин, 2022 йил 9 майи
Эммануэль Макрон ва Олаф Шольц Украина байроғи рангларига бўялган Бранденбург дарвозаси фонида, Берлин, 2022 йил 9 майи

Франция, Германия ва Италия лидерлари Эммануэль Макрон, Олаф Шольц ва Марио Драги Украина президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказиш учун 16 июнь куни Киевга ташриф буюришмоқчи. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетаси хабар қилди. Аммо бу маълумот ҳали расмий доиралар томонидан тасдиқланганича йўқ.

Ташриф чоғида Россия-Украина урушини сиёсий йўл билан ҳал қилиш истиқболлари, Европа мамлакатларининг Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдами, мамлакатни урушдан кейин тиклаш имкониятлари муҳокама этилиши тахмин қилинмоқда. Музокаралар унча осон ўтмаслиги истисно қилинаётгани йўқ, чунки Украинанинг бу уч мамлакат, айниқса Франция ва Германия билан муносабатларида Россия босқинидан кейин тарангликлар кузатилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG