Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2025, Тошкент вақти: 21:38

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Фронт чизиғида украин аскарлари ғалабага ишонч билдирмоқда

Шарқий Донецк вилоятининг Но́вгородське шаҳарчасидаги позицияларни ҳимоя қилаётган украин аскарлари, эртами-кечми ўз давлати ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

“Саботаж гуруҳларнинг ҳудудга бостириб киришга уринишлари кучайган. Лекин биз уларни ҳудудга киришига тўсқинлик қиляпмиз. Мен нима тилашим мумкин? Ҳамма учун сабр-тоқат далда. Ғалаба албатта, бизники бўлади", дейди Украина Қуролли кучлари аскари Олексий.

Шу йилнинг 24 февралида, Россия ўз қўшниси Украинага босқин бошлаган ва буни мамлакатни миллатчилардан тозалаш ва уларни қуролсизлантиришга қаратилган "махсус ҳарбий операция" деб даъво қилиб келмоқда.

Украина ва Ғарб давлатлари буни асоссиз босқинчилик, деб қоралаб келмоқда.

Ертўлада 40 кун яшаган болалар

Урушдан омон чиққан украиналик аҳоли қўшни ва бошқа Европа давлатларида кун кечирмоқда. Уларга, ҳукуматлар, гуманитар ташкилотлар ва маҳаллий фаоллар ёрдам кўрсатмоқда.

Жумладан, ижтимоий хизмат ходимаси Анжелика Столярова етим болаларни тарбиялаётган тўрт оиланинг Лисичанскдан эвакуация қилинишини ташкиллаштирган.

Унинг ёрдами билан уруш ўчоғидан омон чиққан болалар, эндиликда ертўлада ўтган 40 кунлик ҳаётини ҳикоя қилиб бермоқда.

Болалар қўрқувдан жуда ёмон аҳволга тушишди. Ҳатто иштонга сийиб қўядиган бўлиб қолишган. Ертўла бўлгани билан ҳар бир оила ўзи учун алоҳида ҳожатхона қилиб олганди. Лекин болалар у хожатхонага боришга ҳам қўрқишарди”, дейди Анжелика.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг янги ҳисоботида айтилишича, Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён бу мамлакатда камида 4 минг 302 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди, камида 5 минг 217 киши тан жароҳати олган. Қурбонларнинг 272 нафари ёш болалардир.

“НАТО чегаралари яқинида ракеталардан фойдаланиш кўлами ошди”

НАТО кучлари, 9 июнь куни Польшада, ҳаво ҳужумидан мудофаа шайлигини кўздан кечиришга қаратилган ҳарбий машғулотларни ўтказди.

Йиғинда Полша, Чехия, Словакия ва Буюк Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари намойиш этилди.

НАТО ҳаво кучлари қўмондонлиги мулозими, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан аъзо давлатлари чегаралари яқинида ҳарбий ҳаракатлар ва техника кўлами ортганидан хавотир билдирди.

“Украинадаги ҳозирги инқироз ва Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан, НАТО давлатлари чегарасига яқин ҳудудларида ракеталар, қирувчи самолётлар, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш кўлами ортди. Бу ҳаво мудофааси нуқтаи назаридан хавф ва таҳдидни оширади", дейди НАТО мулозими Паскал Делересе.

Машқларда НАТОнинг 17 иттифоқчиси ва ҳамкор давлатлар қатнашмоқда. Британия ҳарбийлари машғулотларида қўллаган - Старстреак қурол тизими - айни пайтда, ҳарбий ёрдам сифатида Украинага етказиб берилгани айтилмоқда.

Украинада дон омборлари портлатилмоқда

Россия қўшинларининг, мақсадли равишда Украинадаги озиқ-овқат, айниқса дон омборларини вайрон қилаётганига оид яна бир тасвир жамоатчиликка маълум бўлди.

Сунъий йўлдош орқали 7 июнь сешанба куни олинган суратларда - Николаевдаги “Ника-Тера” омборхонаси рус кучлари берган зарбадан вайрон бўлгани кўринган.

Планет Лабс PBC tomonidan эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирларида, Луганскнинг Рубижне шаҳридаги омбор ҳам апрел ойида вайрон қилингани ҳам кўринган.

Украина расмийларининг маълум қилишича, Россия ҳужумлари натижасида Қора денгиз порт шаҳридаги бир неча омбор вайрон бўлган.

Николаев вилояти губернатори Виталий Ким, Россия томони, Қора денгизни Москва шартлари билан қайта очиш бўйича келишувга мажбурлаш учун, бу ҳудуддаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги объектларига ҳужум қилмоқда, деб даъво қилди.

Россиянинг Украинага босқини ортидан глобал миқёсда озиқ-овқат инқирози юзага чиқди. Ҳозир Россия ва Украина томони, бунинг учун масъулиятни бир-бирига юкламоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG