Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:22

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Bloomberg: Еврокомиссия Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилади

Еврокомиссия келгуси ҳафтада катта эҳтимол билан Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилади, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Агентлик манбаларига кўра, ушбу тавсия билан бирга Украинага коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлигини таъминлашга доир талаб ва шартлар қўйилади.

Таъкидланишича, Еврокомиссия тавсияси муҳим босқич саналади, бироқ мақом бериш қарори барибир ЕИ мамлакатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

ЕИ аъзоларининг аксари, жумладан Болтиқ мамлакатлари, Польша, Италия Украинага ушбу мақомни бериш билан уни маънавий дастаклаш керак, деб ҳисоблайди.

Германия – Украинани муайян талабларни бажариш ваъдаси билан номзодликка шартли қабул қилиш тарафдори, Нидерландия билан Дания эса мамлакат ҳали номзод бўлишга тайёр эмас, деган фикрда.

Bloomberg маълумотига кўра, Дания дипломатик нота йўллаб, унда Украина номзод мақомини олиш учун қўйиладиган “мезонларга зарур даражада мувофиқ эмас”лигини билдирган.

Хусусан, Копенгаген назарида Киев олдида демократияни кафолатловчи институтлар барқарорлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, озчиликларни ҳурмат ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Ҳужжатда Украина ҳукумати ушбу соҳаларда ўсишга эришиши учун “қонунчилик ва институционал базани яхшилаши керак”лиги урғуланган.

Украинага номзод мақомини бериш масаласи ЕИнинг 23-24 июнь кунларига белгиланган саммитида муҳокама қилинади.

Япония Россияга нисбатан навбатдаги чекловни жорий қилди

Япония - Россияга юк автомобиллари, самосваллар ва булдозерлар етказиб беришни тақиқлади. Чекловлар 17 июндан кучга киради, дея маълум қилди иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коити Хагиуда.

Вазирниг изоҳ беришича, мазкур чоралар Япония ҳукуматининг Россияга “саноат инфратузилмасини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи” маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлаш қарори асосида қабул қилинган.

Бундан ташқари, Япония Россияга ёғоч, дастгоҳлар учун эҳтиёт қисмлар, газ генераторлари, насослар, нашриёт жиҳозлари ва дастгоҳлар экспорт қилишни ҳам тўхтатмоқда.

Аввалроқ Япония Россиянинг ВТБ, Сбербанк, “Откритие” банки, Совкомбанк ва яна қатор банклари активларини музлатган, шунингдек, мамлакатгаюқори технологик асбоб-анжомлар, хусусан 3D-принтерлар, квант компьютерлари ва микроскоплар етказиб беришни ман этганди.

Токио жорий этган чекловлар Россиянинг жами 200 дан зиёд ширкат ва ташкилотларига тааллуқли бўлиб улар орасида Миасс автозаводи, “Вимпел” кемасозлик заводи, Амур кемасозлик заводи завод, “Байкал Электроникс” электроника заводи, "ПО "Стрела" ишлаб чиқариш мажмуаси, "Звезда" машинасозлик заводи ва бошқа йирик корхоналар бор.

Amnesty International: Донецкда чиқарилган ўлим ҳукми – халқаро ҳуқуққа хилоф

Ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган “Донецк халқ республикаси” (ДХР) олий суди Украина қўшинлари сафида жанг қилган ва айирмачиларга асир тушган уч нафар хорижликни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Россия давлат ОАВ хабарига кўра, булар британиялик Эйден Аслин ва Шон Пиннер ҳамда марокашлик Брагим Саадундир.

Уларга урушга ёлланганлик ҳамда ДХРда “ҳокимиятни эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатларни содир этганлик” айблови қўйилган.

Amnesty International директорининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Денис Кривошеевга кўра, бу шахслар судга тортилмаслиги лозим:

“Улар учови ҳам Украина мунтазам қўшинларининг ҳарбий хизматчилари бўлиб, Женева конвенциясига мувофиқ, ҳарбий асирлар бўлгани сабабли, жангларда иштирок этгани учун судга тортилмаслиги лозим. Ягона истисно – муҳтамал ҳарбий жиноятлар учун суд қилиш, аммо бу ҳолатда зарур далиллар тақдим этилиши ва одил суд муҳокамаси стандартлари таъминланмоғи шарт. Бироқ айни ҳолатда уларни мустақил, холис ва қонуний суд эмас, балки Россиянинг ишончли вакиллари суд қилган”.

“Интерфакс” агентлиги қайдича, судланганларга апелляция тартибида шикоят аризаси ёзиш учун бир ой муҳлат берилган.

Уруш бошидан бери Украина Қуролли кучлари сафига минглаб хорижлик фуқаро қўшилган. Украина президенти Владимир Зеленский буйруғига кўра бу каби кўнгиллилар учун махсус “Украина ҳимояси учун халқаро легион” (у “Хорижий легион” деб ҳам аталади) тузилган.

Россия суди Невзоровнинг Фин кўрфази соҳилидаги ерини ҳибс қилди

Москванинг Басманний тумани суди эса “фейклар”га доир жиноят иши доирасида журналист Александр Невзоровнинг Фин кўрфази соҳилидаги ерини ҳибс қилди, дея хабар берди ТАСС агентлиги.

Невзоровга нисбатан Россия армияси ҳақида “фейк” тарқатиш билан боғлиқ жиноят иши март ойи охирларида очилган.

Тергов у 9 март куни ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали Россия армияси Мариуполдаги туғруқхонани қасддан ўққа тутгани ҳақида ёлғон маълумотни тарқатганини иддао қилмоқда.

ИИВ Невзоровни қидирувга берган, журналистнинг ўзи эса ҳозир чет элда яшамоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG