Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:18

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Россия уруш бошидан бери нефть ва газ экспортидан қарийб 100 млрд доллар ишлаб олди

Украинага босқин бошланганидан бери ўтган 100 кун ичида Россия қазиб олинувчи ёқилғи экспортидан 98 миллиард доллар пул топди. Бунда Россия нефть ва газининг асосий харидори Европа Иттифоқи мамлакатлари бўлган. Бу ҳақда Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази (CREA) маълумот тарқатди.

Россиядан экспорт қилинган ёқилғининг 61 фоизи ($60 млрд) ЕИ улушига тўғри келган. Асосий истеъмолчилар Германия (12 млрд доллардан кўпроқ) ва Италия (12 млрд доллардан зиёд) бўлган. ЕИдан ташқари Россия нефть ва газининг энг катта импортчиси Хитой (12,6 миллиард доллар) бўлган.

CREA ҳисоботида Россия ёқилғиси экспорти ҳажми май ойида урушгача бўлган кўрсаткичдан 15 фоизга пасайгани, бироқ нефть ва газга талаб ошгари Россияга “кутилмаган даражада даромад” келтиргани айтилган – уларнинг экспорт нархи ўтган йилгига нисбатан 60 фоизга ошган.

Буча туманида отиб ташланган яна етти нафар тинч аҳоли вакилининг жасади топилди

Мироцкое қишлоғида топилган қабр
Мироцкое қишлоғида топилган қабр

Киев вилоятининг Буча тумани Мироцкое қишлоғида россиялик ҳарбийлар томонидан қийноққа солиниб, кейин отиб ташланган тинч аҳоли вакилларининг яна бир оммавий қабри топилди, дея маълум қилди Киев вилояти полицияси раҳбари Андрей Небитов.

“Россияликлар 7 нафар тинч фуқарони қийноққа солиб, кейин бошларига ўқ отиб, қатл этишган”, деб ёзган мулозим Фейсбукда.

Полиция қайдича, қурбонлардан аксариятининг қўллари боғлиқ, тиззаларига ўқ отилган бўлган. Ҳозир ҳуқуқ-тартиботчилар мақтулларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб боришмоқда.

Украина президенти идораси раҳбарининг ўринбосари Михаил Подоляк.
Украина президенти идораси раҳбарининг ўринбосари Михаил Подоляк.

Подоляк: Кучни фақат куч билан тўхтатиш мумкин

Украина президенти идораси раҳбари ўринбосари Михаил Подоляк Беларуснинг Зеркало нашрига берган интервьюсида Москва билан музокараларни қайта бошлаш шартларини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Зеленский илгари таклиф қилган минимал дастур қуйидагича кўринади:

Россия 24 февралгача эгаллаб турган позицияларига чекиниши керак ва шунда ҳақиқий музокаралар бошланиши мумкин.

Подолякнинг сўзларига кўра, максимал вазифа Украинанинг Донбасс ва Қрим билан ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тиклаш, шунингдек, Россияни йўқотиш ва уни кейинги сиёсий ўзгартиришдир.

Михаил Подоляк Озодликнинг «Настояшее время» каналига берган интервьюсида, «Кучни фақат куч билан тўхтатиш мумкин», деди:

«Бу охир-оқибат, эҳтимол, Европада улар бу ўйинларни ўйнашни тўхтатиб қўйишлари учун жуда муҳим бўлади «балки улар билан бирор нарса ҳақида гаплашамиз». Ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қачон ҳеч қандай келишув шартларига риоя қилмайдиган давлат билан нима ҳақида гаплаша оласиз? Ана холос. Шунинг учун музокаралар жараёни фақат Россия Украина шарқида муҳим ҳарбий мағлубиятга учрагандагина, жуда муҳим шартни таъкидлайман.

Брюсселда Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласи муҳокама қилинади

Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласи 15 июнь куни Бельгия пойтахтида муҳокама қилинади. CNN телеканалининг АҚШ Мудофаа вазирлигида ишлайдиган юқори лавозимли мулозим сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, мазкур муҳокама “Украинани мудофаа қилиш масалалари бўйича мулоқот гуруҳи”нинг учинчи мажлисида бўлиб ўтади.

Мулоқот гуруҳига 40 та мамлакатлар вакиллари киради.

Сешанба куни Украина мудофаа вазирининг ўринбосари Анна Маляр ўз мамлакати ҳозирга қадар Россия устидан ғалаба қозониш учун зарур бўлган қурол-аслаҳанинг 10 фоизинигина олганини билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG