В. Зеленский Одесса ва Николаевга бориб қайтди
Украина жанубидаги Николаев, Одесса вилоятларидан хизмат сафаридан қайтаётган Украина президенти жанубдаги вазиятга тўхталиб, жануб ҳимоясига барча кучларни сафарбар қилишини айтди.
- Николаевда ҳам, Одессада ҳам ҳарбийларимиз билан, бу икки ҳудудни ҳимоя қилиш ва таъминлаш учун масъул бўлган барча мутасаддилар билан учрашувлар ўтказдим. Талафотлар катта.... Иқтисодий аҳвол, қишлоқ хўжалиги соҳаси ишини атрофлича ўрганиб чиқдик. Биз портларимиз хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилдик. Бизнинг позициямиз аниқ ва ўзгармасдир: халқаро воситачилик ёрдамида хавфсизлик таъминланиши биланоқ Украина Россия босқини туфайли дунёда - Осиё, Африка ва қатор Европа давлатларида юзага келган озиқ-овқат инқирозига қарши туриш учун барча имкониятларини ишга солади.
Днепропетровск нефт базасидаги ёнғинда бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди
Днепропетровск вилоятидаги нефт базасидаги ёнғинни ўчириш чоғида бир қутқарувчи ҳалок бўлди, яна икки нафари куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда хабар берган вилоят маъмурияти раҳбари Валентин Резниченкога кўра, ракета ҳужуми оқибатида жами 13 киши жароҳатланган.
Ёқилғи сақланган резервуар портлаш оқибатида 18 июн куни ёниб кетган, қутқарувчилар 14 соатдан ортиқ вақт давомида ёнғинни ўчиришмоқда. 18 июн куни шунингдек, Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводи ва шаҳар иссиқлик электр станцияси ўққа тутилди - Полтава вилояти маъмурияти раҳбари шаҳарга саккизта ракета тушгани ҳақида хабар берди. Завод маъмурияти хабарича, заводнинг инфратузилмаси вайрон бўлган ва йил охиригача тикланиши мумкин эмас.
Парамедик "Тайра" чечен жангчисига алмаштирилди
Мариуполдаги Азов пўлат заводи ҳимоячиларидан бири парамедик Юлия Паевская рус асирлигидан озод қилинди. Бу ҳақда ўз нутқида гапирган Владимир Зеленскийга кўра, “Тайра” позивнойи билан танилган Паевская март ойи ўрталарида Мариуполда қўлга олинган. У жанговар шифокорларнинг кўнгиллилар отрядининг асосчиси эди. Бу Паевскаянинг хизмат камерасига суратга олинган ва қўлга тушишдан бир кун олдин журналистларга узатишга муваффақ бўлган қутқарув операциялари тасвирлари.
Айрим манбалардан шифокор чечен жангчисига алмаштирилган.
Ҳозир, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Тайра ҳозир ўз уйида. Зеленский Украина ҳибсда қолаётган қолган жангчиларни озод этишга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Украина россияликларга виза жорий қилади
Украина 1 июлдан Россия фуқаролари учун виза режимини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди. Украина Вазирлар Маҳкамаси унинг таклифини қўллаб-қувватлади.
Зеленский ҳукумати “Украина ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Украина ва Россия Федерацияси фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
- Биз ниҳоят Россия билан алоқаларни узмоқдамиз. Давлатимизнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши туриш учун ҳукумат Украина президентининг буйруғини бажариш учун ҳозиргина Россия Федерацияси билан визасиз режим ҳақидаги шартномани бекор қилишга қарор қилди, деди Украина Бош вазири Денис Шмигал.