Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2022, Тошкент вақти: 00:10

Citilink Индонезия ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни йўлга қўймоқчи



Citilink лоукостер авиакомпанияси Индонезия ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Ўзбекистон вакиллари ва Индонезиянинг Citilink авиакомпанияси тижорат директори Ихван Агус ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича маълум бўлди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида ҳаво алоқаларини очиш имконияти масаласи муҳокама қилинди. Шу мақсадда Индонезия томонига “Умра-плюс” ва “Ўзбекистон-плюс" зиёрат туризми дастурлари бўйича парвозлар чоғида Бухоро ёки Самарқанд орқали Citilink учун транзитни ташкил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

XS
SM
MD
LG