Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2024, Тошкент вақти: 08:25

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

23:07 1.8.2022

Донецк "капалак" миналардан тозаланди

Россияпараст кучлар билан ишлаётган мина тозалаш бўйича мутахассислар 31 июль, якшанба куни Донецкда ўнлаб "капалак" миналарини тозалашди.

Маҳаллий маъмурият “Украина артиллерияси зарбаси” деб атаган воқеадан сўнг Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Донецкнинг марказий қисми портлаш асоратларига тўлган ва шаҳар бўйлаб кичик, аммо хавфли қурилмалар қолган, жароҳат олганлар сони тўрт нафарга етган.

"Капалак мина"ларни ўтлар орасида кўриш қийин ва тинч аҳоли, айниқса, болалар ва қариялар учун хавф туғдиради.

Пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш 1999 йилда Миналарни тақиқлаш тўғрисидаги Оттава шартномаси билан тақиқланган.

Айирмачи Донецк маъмуриятининг ҳудуд Украина кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги даъволарини Украина томони тасдиқламади.

Уруш шароитида томонлар иддаоларини мустақил ўрганиш имкони мавжуд эмас.

23:11 1.8.2022

Хорижга қочган рус мулозими Чубайс Европада хавфли синдром билан касалхонага тушди

Чубайс президент Путин билан. 2016 йил.
Чубайс президент Путин билан. 2016 йил.

Украинада уруш бошланганидан сўнг Россияни тарк этган собиқ юқори мартабали мулозим Анатолий Чубайс соғлиғи ёмонлашиб, касалхонага тушди.

Журналист Ксения Собчакка кўра, Чубайс Гийен-Баррес синдроми билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Собчакка алоқадор телеграм-каналининг ёзишича, Чубайснинг тоби қочган пайтда у ётган хонани кимёвий ҳимоя кийимидаги мутахассислар ўрганишган, полиция эса барча гувоҳларни сўроққа тутган.

Март ойида истеъфога чиққанидан сўнг дарҳол Россияни тарк этган 67 ёшли Чубайс Европанинг қайси касалхонасига ётқизилгани аниқ эмас.

Бир пайтлар собиқ президент Борис Ельцин маъмурияти раҳбари бўлган Чубайс истеъфога чиққунга қадар Президент Владимир Путиннинг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган. Блумберг маълумотича, Чубайс Путиннинг Украинага урушига норозилик белгиси сифатида истеъфо берган. Уни шу йил мартида Туркияда кўришган. Чубайснинг ўзи ҳозиргача матбуотга ҳеч қандай баёнот бермаган.

07:29 2.8.2022

Кремль давлат матбуотига Украина урушини Невадаги жангга қиёслашни таклиф қилди

Режиссёр Сергей Эйзенштейннинг «Александр Невский» фильмидан кадр.
Режиссёр Сергей Эйзенштейннинг «Александр Невский» фильмидан кадр.

Кремль давлатга қарашли ОАВлар ва ҳукуматга мойил блогерлар учун Украинага босқинни қандай ёритиш шартлиги тўғрисидаги услубий қўлланмани тайёрлади. Қўлланмада, жумладан, Украинадаги урушни Нева жангига ва Руснинг чўқинтирилишига қиёслаш таклиф қилинади.

Невадаги жанг 1240 йилнинг 15 июлида Ижора дарёси Нева дарёсига қўшиладиган ҳудудда Новгород князлиги ва Швед қўшини ўртасида юз берган эди. Жанг Новгород қўшини ғалабаси билан якунланган.

Ҳужжатда Ғарб кўп асрлардан бери Россияни бўлиб ташлашга ҳаракат қилаётгани, аммо халқ бу ҳаракатларга қарши туриб, «миллий лидер атрофига бирлашиши» такидланади. Бу ерда гап Невадаги жанг тўғрисида кетаётганидан келиб чиқилса, миллий лидер дейилганда Новгород қўшинига раҳбарлик қилган Александр Невский назарда тутилмоқда. Ҳужжатни ўрганиб чиққан «Медуза» нашрининг ёзишича, қўлланма контекстидан замонавий «миллий лидер» дейилганда президент Владимир Путин назарда тутилгани англашилади.

Қўлланмада Украинадаги урушнинг мақсадларидан бири «худосизларга қарши кураш» экани қайд этилган. «Медуза»нинг ёзишича, қўлланмада Кремль украин ҳарбийларини «худосизлар» деб аташни таклиф қилган.

08:08 2.8.2022

Bloomberg: Кремль санкциялар бекор қилиниши илинжида Европага газ беришни энг кам даражада сақлаб туради

Кремль Европа Иттифоқига босимни кучайтириш мақсадида уруш тугагунига қадар Европага газ беришни энг кам даражада сақлаб туради, деб ёзди Bloomberg Кремль режалари билан таниш бўлган манбаларга таянган ҳолда.

Сўнгги ойларда Газпром “Шимолий оқим” қувуридаги газ трубиналари таъмирталаб эканини баҳона қилган ҳолда Европага газ беришни қисқартирган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Шимолий оқим” ўз қувватининг 40 фоизи даражасида ишламоқда.

Манбалардан бирининг айтишича, Кремль Европага газ беришни кўпайтириш имкониятига эга. Унга кўра, газ трубиналарининг таъмирталаб бўлиб қолгани рост, аммо бу “Шимолий оқим” қувуридаги газ босимининг озайтирилишига сабаб бўла олмайди.

Манбага кўра, Россия Европа Иттифоқининг қатъий позициясидан келиб чиққан ҳолда, Европага газ беришни кўпайтиришни истамаяпти. Bloomberg агентлигининг ёзишича, бу кризис қишгача давом этадиган бўлса, Россия газининг энг йирик истеъмолчиси бўлган Европа ёқилғисиз қолиши мумкин.

.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG