Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 04:07

Парламентга мурожаат. Энергетик инқироз, монополга пул ва референдум

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаати Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланди.

Анъанавий йиллик мурожаат мамлакатдаги барча телевидение ва радиоканалларида, расмий Интернет саҳифалари орқали жонли намойиш этилиши маълум қилинди.

Бу мурожаатида президент, одатан якунланаётган йил сарҳисоби ҳамда келгуси йилги режа ва ташаббусларини эълон қилади, хусусан келаётган янги йилга ном беради.

Аммо, аввалгилардан фарқли - бу йил авжига чиққан энергетик инқироз ва Конституцияга ўзгартириш киритадиган референдум ҳақида гапириши кутилмоқда.

Янгиланган Конституция қабул қилинса, расмийларга кўра, амалдаги президентнинг икки муддати “ноллаштирилиб”, учинчи муддатга номзодини қўйиши учун йўл очилади.

Маҳаллий матбуот, Мирзиёев декабрнинг охирги кунларида парламентга мурожаат қилиши, бу йил иккинчи бор эртароқ мурожаат қилаётганига алоҳида урғу бермоқда.

Бунга қадар президент - 2017 йил 22 декабрида, қолган йилларда эса 28-29 декабрь кунлари Олий Мажлисга мурожаат қилган.


13:25 20.12.2022

Президентнинг Парламентга мурожаати якунланди

13:23 20.12.2022

Ислоҳотлар:

“Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз. Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан!”

13:20 20.12.2022

Луврдаги кўргазма:

"Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган миллий кўргазма, халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда. Бундай бетакрор тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади".

13:19 20.12.2022

Жадидлар:

“Жадид боболаримиз қабул қилган конституцияни кўринглар! Ватанга саодатни дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз”.

“Жадид боболаримиз, Янги Ўзбекистонни қуришда аввало ёшларимизга ибрат бўлиши зарур!”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG