Президент мурожаати унинг барча ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жонли намойиш қилинмоқда:
Бундан ташқари, мамлакатдаги барча телеканал ва Интернет манбалари, шу жумладан “Ўзбекистон 24”, “O'zbekiston”, “Sevimli”, “Zo'r TV” телеканалларида кўриш мумкин.
Энергетик инқироздан норозилик ортмоқда
Президентнинг бу йил, шу кунда мамлакатда авжига чиққан энергетик инқироз ва жамоатчиликнинг кескин танқиди фонида парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилади.
Шу кунда, ижтимоий тармоқларда фаоллар ва оддий ўзбекистонликларнинг бу йил янада кескинлашган свет-газ муаммосидан норозилиги кескин ортиб бормоқда.
Бу норозиликни бостириш учун, ҳукумат расмийлари кетма-кет баёнотлар берди, ҳатто йиллар давомида расмий мурожаатларига жавоб бермаган Энергетика вазирлиги раҳбарининг Озодликка эксклюзив маълумот берди.
Расмий баёнотлару имомлар ваъз-насиҳатлари аҳолини тинчлантириш ўрнига, айрим ҳудудларда янги баҳсларни уйғотаётгани кузатилмоқда.
Муҳокамага қўйилиши кутилаётган қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатиРасул Кушербоев Телеграм тармоғида қолдирган шарҳида муҳокамага қўйилиши айтилган қонун лойиҳаси ҳақида ёзди.
Депутатга кўра, депутатлар қўлига 2022 йил бюджетидан 224 ярим миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини шошилинч тасдиқлаб бериш сўралмоқда.
Бу лойиҳада, жумладан “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга”, “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга” ошириш сўралмоқда.
"Энг қизиғи утилизация йиғими кимларга ва қандай мақсадларда ишлатилаётгани, монополист "UzavtoMotors" утилизация йиғимини тўлаяптими йўқми, бу яширилаётган бир вақтда давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик. Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади. Албатта кўплаб саволларга жавоблар махфий қолаётган бир вақтда бу лойиҳанинг қабул қилинишига тўлиқ қаршиман”.
Мурожаатномадан нима кутяпсиз?
Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Тошкентдаги “Конгресс-холл”дан туриб мурожаат қилади.
Ўзбекистонлик блогер Шаҳноза Соатова таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодировга «Мурожаатномадан нима кутяпсиз?» деб савол берди.
Бу анаъанавий мурожаатида президент одатан ўтган йил бўйича парламент ва халққа ҳисоб беради. Шунингдек, келаётган йилга оид режа ва ташаббусларини тақдим қилади.