Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2025, Тошкент вақти: 05:29

Парламентга мурожаат. Энергетик инқироз, монополга пул ва референдум

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаати Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланди.

Анъанавий йиллик мурожаат мамлакатдаги барча телевидение ва радиоканалларида, расмий Интернет саҳифалари орқали жонли намойиш этилиши маълум қилинди.

Бу мурожаатида президент, одатан якунланаётган йил сарҳисоби ҳамда келгуси йилги режа ва ташаббусларини эълон қилади, хусусан келаётган янги йилга ном беради.

Аммо, аввалгилардан фарқли - бу йил авжига чиққан энергетик инқироз ва Конституцияга ўзгартириш киритадиган референдум ҳақида гапириши кутилмоқда.

Янгиланган Конституция қабул қилинса, расмийларга кўра, амалдаги президентнинг икки муддати “ноллаштирилиб”, учинчи муддатга номзодини қўйиши учун йўл очилади.

Маҳаллий матбуот, Мирзиёев декабрнинг охирги кунларида парламентга мурожаат қилиши, бу йил иккинчи бор эртароқ мурожаат қилаётганига алоҳида урғу бермоқда.

Бунга қадар президент - 2017 йил 22 декабрида, қолган йилларда эса 28-29 декабрь кунлари Олий Мажлисга мурожаат қилган.


11:56 20.12.2022

Мирзиёев:

«А левел таълим дастури. Қиммат, оғир, лекин олиб келдикку! Битта Тошкентда эмас, ҳамма вилоятларда қилдик. Нима учун қиляпмиз?! Нариёғдаги мактабларда ҳам таълим сифати ўзгариши учун».

11:55 20.12.2022

Мирзиёев:

«А левел таълим дастури. Қиммат, оғир, лекин олиб келдикку! Битта Тошкентда эмас, ҳамма вилоятларда қилдик. Нима учун қиляпмиз?! Нариёғдаги мактабларда ҳам таълим сифати ўзгариши учун.»

11:50 20.12.2022

"Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда"

Шавкат Мирзиёев таълим, мактабларда таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ҳақида гапирди. Залда ўтирганларга қараб: "Шу пайтгача муаллимнинг обрўси қанақа эди?" деб сўради.

Бунга қадар, қизи Саида Мирзиёева шу ҳақда ҳаяжонли чиқиш қилган эди.

11:48 20.12.2022

Шавкат Мирзиёев чиқишини маҳаллий ҳокимият идоралари, хусусан ҳокимлар ишини танқид қилишдан бошлади.

Кўпроқ Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳақида, бу вилоятларни ривожлантириш ва туризмни ривожлантириш ҳақида гапирди.

Ҳар икки шаҳарни ривожлантириш учун Бош вазир шахсан бош бўлишини айтди. Коруппцияни қисқартириш ҳақида гапирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG