Мактабгача таълим:
"2 миллионга яқин бола боғчага боряпти. 600 минг янги боғча ўрни керак. 5 йиллик дастур қабул қилинади. Хусусий секторга шароит ажратилади".
Жонли ёйин:
Мактабларда текин овқат берилади
Келаси йили 460 та мактабни кенгайтириш, хусусий инвестиция ҳисобида 100 та янги мактаблар қурилишини айтди. Хоразм ва Қорақалпоғистондаги бошланғич мактабларда текин овқат берила бошлаганини алоҳида эсга олди.
"Одамлар шунда рози бўляпти", деди президент. Айтишича, келаси йили барча вилоятлар ва Тошкентда ҳам шу амалиёт бошланади, бунга Халқ таълими вазирлиги масъул бўлишини айтди.
"Шароит оғир, қийналяпсиз. Аммо, бошқа йўлимиз йўқ!" деди Халқ таълими вазирига.
Жадид боболаримизнинг китобларини ўқинг!
«Авлоний бобомизнинг таълим ҳақидаги китобини ўқинглар! Мен вақт бўлганда ўқияпман, ҳамма нарса ёзилган!» деди президент.У мактабларда она тили, хорижий тилларни ўқитишга алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидлади.
Ўқитувчиларга эса: «Айтмасам бўлмайди, сизлар ҳам ўз устингизда ишлашингиз керак!» деди.