Ипотека:
“Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади. Эҳтиёжи бор ва ёш оилаларга имтиёзлар берилади. Тошкент вилояти ҳокими яхши билади, жуда катта тайёргарлик қиляпмиз. Тез, сифатли, арзон, хамёнбоп уйларни қурамиз. Кейинги йил ҳамма вилоятларда қиламиз, десак буям адолатли бўлади!”
Маҳалла:
“8 триллион сўм фақат ва фақат маҳаллага йўналтирилади. Биринчи январдан бошлаб мол-мулк ва ер солиғинининг бир қисмини маҳаллада қолдирамиз. Маҳаллада йиғилган пул ҳар йили Тошкентдан азоб билан, 10 йилда қайтиб боради”.
Саломатлик:
“Тўғри овқатлантириш ва соғлом турмуш тарзи” янги миллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз. Кейинги йили қўшимча 140 оилавий поликлиника ташкил этилади. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун 3 йиллик дастур қабул қилинади. Туғруқхоналардаги ўринлар 35 минтага кўпайтирилади”.
Тиббий суғурта:
"Тиббий суғуртага ўтишни тезлаштирамиз. Келаси йил бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Шу ўринда оғриқли масала – 7 миллион аҳолида турли сурункали кассалик бор”.