Мулкни хатлаш қарори судга ўтади
“Тинтув ўтказиш. Телефон сўзлашувларни эшитиш ва мулкни хатлашда санкцияни прокурордан судга ўтказамиз. Ҳали тергов бошланмаган, лекин терговчи бориб корхонани мулкини хатлаб қўяди. 6 ой тергов бўлади, 6 ой ҳеч ким ишламайди. Хусусий мулк дахлсизлигини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат суд орқали бўлади”.
Судлов тизими:
"Одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилади. Алоҳида фармон чиқарилади. Оғир бўляпти, лекин секин секин олдинга силжиш бор. Одамларнинг жойларда судма суд сарсон юришига барҳам берилади".
Адвокатлик:
"Давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни бепул танлаш электрон тизими ҳалиям ишга тушмади. Ким бунга қарши? Президент топшириқ берган, нимага ишга тушмайди?"
Транспорт:
“7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Наврўз байрамигача 2 мингта автобус олиб келамиз, мажбурмиз, одамлар талаб қиляпти”.