Фермерлик:
"750 мингта янги деҳқон хўжалиги пайдо бўлади. 200 минг гектар берган еримиздан тадбиркорга берсак, кредит берсак, ер эгасига айлантира олсак, ижарага 10 йилга берамиз. Кластер тизимини ютуқ томонлариям, камчиликлариям бор. Буни тузатиб борамиз!"
Сув тақчиллиги ва қурғоқчилик:
“Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича амалий мулоқотлар олиб боршимиз лозим. Бундай ёндашув қўшниларимиз (Афғонистон) томонидан ҳам инобатга олинади, деб ўйлайман. Экин майдонларига сув етказиб беришда йўқотишлар бор. Келгуси 3 йилда 13 мингга яқин сув хўжалиги рақамлашади. Хусусий шериклик асосида модернизация қилинади. Сув солиғидан тушумларнинг бир қисми уларни ривожлантиришга йўналтирилади. Ариқлар, каналлар бетонлаштирилади”.
Коррупция:
Президент, депутат назорати кучайтирилишини айтди:
“Коррупция, ёпиқ схемаларга барҳам беришга эътибор қаратилади”.
Ҳибсхоналарда инсон ҳуқуқларининг бузилиши:
Президентга кўра, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.
“Ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилмоқда. Шу боис, бундай жойларда шахсларни ҳибсга олишнинг онлайн тизими жорий этилади”, деди президент.
Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.