Бозор нархига ўтиш:
“Эркин бозорга ўтиш тўғри йўл, буни мен ҳам тушунаман. Ҳозир одамларнинг салгина бўлса ҳам жон бошига даромадини ўзгартиряпмиз. Ҳозир бозор нархига қўйворсак, одамларни уни қандай тўлайди? Халқнинг жон бошига даромадни кўпайтириб, ижтимоий ҳимояни ўйлаб, шошмай, босқичма босқич эркин бозорга ўтамиз. Ўтишимиз шарт, инвесторлар келмай бўлмаса”.
Энергетика:
“Халқимиз энергетика бўйича аниқ режаларни айтинглар, деяпти. Буни мен ҳам биламан. Энди вақти соати келди, қонунларни ўзгартирдик, хусусийлаштиришга шароит яратдик. Буларни қилмаганимиз учун, аниқ ҳисоб китоб йўлиги учун катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолган эди. Сўнгги 6 йилда аҳоли 13 фоизга ўсди.
Корхоналар 2 баробарга кўпайди - 45 мингтадан 100 мингтага. 50 мингта саноат корхонасига қўшимча энергия керак. Талаб 35 фоизга ошди. 25 миллиард - 30 миллиард доллар сармоя керак. Ҳозир керак, бугун керак! Бунга фақат хусусий инвестиция жалб қилиш орқали эршиши мумкин”.
2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”:
"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик. Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?” деди президент.
Туманлар тоифалашади:
“Шунга кўра, ҳаммага шароитига кўра топшириқ берилади. Битта вилоятда олган кредитига қанча маҳсулот чиқарса бўлади, бошқа туманда бунга шароити йўқ. Солиқ ставкалар ҳам ҳар хил бўлади, бу адолатдан бўлади”.