Хусусийлаштириш:
“Келаси йили мингтага яқин корхонани савдога чиқарамиз. Нимага десангиз, чет эллик инвесторлар бизга ишонди. Шошилмаяпмиз, катта корхоналарни бермаяпмиз. Катта-ўрта корхоналарни савдога чиқарамиз. СССР пайтидаги корхоналарни ушлаб туришнинг ҳожати йўқ, уни давлат кўтара олмайди. Хусусий шерикчилик одамларга арзон нархда энергия беради. Шунинг учун, янги катта хусусийлаштириш деганимиз, шу пайтгача 1000 та корхонани савдога олиб чиққанимиз йўқ”.
Саноат, мис, олтин:
Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.
Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади:
- “Ёшлик” мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушади;
- Олмалиқда 4-мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳалари бошланади;
- Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши якунланади.
Газ конлари:
“6 километрдан пастда газ бор. Лекин 6 километр пастга тушиш қиммат. Бунинг учун хусусий тадбиркор, компаниялар келади. Яқинда эшитасизлар. Уларнинг ўзлари кластер қилмоқчи. Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболли газ конларига хорижий инвесторлар жалб қилинади”.
Таъминот:
“Бухоро, Наманган, Хоразмда 500 мегваттли қуёш станццияларини қуриш бўйича танлов якунланди. Келаси йилда 4 ярим мегаваттли 11 та йирик лойиҳани якунига етказамиз. Хонадонларга беридладиган электр 50 фоизга кўпаяди.
Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади. Келгуси йили энергияни тежаш йили бўлади”.