Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2025, Тошкент вақти: 17:44

Парламентга мурожаат. Энергетик инқироз, монополга пул ва референдум

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаати Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланди.

Анъанавий йиллик мурожаат мамлакатдаги барча телевидение ва радиоканалларида, расмий Интернет саҳифалари орқали жонли намойиш этилиши маълум қилинди.

Бу мурожаатида президент, одатан якунланаётган йил сарҳисоби ҳамда келгуси йилги режа ва ташаббусларини эълон қилади, хусусан келаётган янги йилга ном беради.

Аммо, аввалгилардан фарқли - бу йил авжига чиққан энергетик инқироз ва Конституцияга ўзгартириш киритадиган референдум ҳақида гапириши кутилмоқда.

Янгиланган Конституция қабул қилинса, расмийларга кўра, амалдаги президентнинг икки муддати “ноллаштирилиб”, учинчи муддатга номзодини қўйиши учун йўл очилади.

Маҳаллий матбуот, Мирзиёев декабрнинг охирги кунларида парламентга мурожаат қилиши, бу йил иккинчи бор эртароқ мурожаат қилаётганига алоҳида урғу бермоқда.

Бунга қадар президент - 2017 йил 22 декабрида, қолган йилларда эса 28-29 декабрь кунлари Олий Мажлисга мурожаат қилган.


13:14 20.12.2022

Радикализм:

“Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Лекин, такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми? Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз. Бошқа давлатларда бўлган вазиятларни кўриб турибмиз. Биз буни бугун қонун билан жиловламасак, эртага кеч бўлади. Ҳар қандай радикаллашувга қаршимиз. Бизнинг ўз йўлимиз бор".

13:11 20.12.2022

Шукроналик ҳар бир маҳаллада:

“Нуронийларимиз бу ҳаётга етиш қандай азоб бўлганини бугунги авлодга айтишимиз керак. Таҳликали замон, ҳар куни замон ўзгариши мумкин. Сезгир, огоҳ бўлиб, ҳар куни нуронийларимиз, ўқитувчиларимиз олийгоҳларда ёшларимизга сингдиришимиз керак. Шукроналик муҳити ҳар бир маҳаллада пайдо бўлиши керак”.

13:08 20.12.2022

IPO:

“Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ “IPO”си бўлишига ишонаман. Шу борада илгари ҳам айтган гапимни такрорлашни ўринли, деб биламан: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.

13:05 20.12.2022

ЖСТга аъзолик:

“2 мингта тадбиркор халқаро бозорга чиқди. Сифатли маҳсулот бўлса чиқади. Кечирасиз, афанди одам йўқ, сифатсиз маҳсулотни ҳеч ким олмайди. Маҳсулотлар бўйича божхонада 9 та босқичли расмийлаштиришни 3 баробарга қисқартирамиз. Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик бўйича асосий музокараларни якунлаб, 2023 йилда буни ҳам тугатишимиз керак. Экспорт ҳажми 23 миллиард долларга ортади”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG