Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2024, Тошкент вақти: 12:39

2022 - Тармоқлар: “жиплик” имомлар, муҳташам учлик, “Отработаем!” 


2022 - тармоқларда баҳс бўлган 5 воқеа
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:05 0:00

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар жамоатчилик фикрини кўрсатувчи барометрга айланиб улгурди.

Кенг омма маиший муаммолардан жиддий сиёсий ҳодисаларга қадар – катта-кичик маcалаларга фаол муносабат билдирмоқда. Ҳукумат ҳам кези келганда жамоатчилик кайфияти билан ҳисоблашишга мажбур бўлмоқда.

Озодлик поёнига етаётган 2022 йил давомида ижтимоий тармоқларда тилга тушган, шов-шув ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 5 ҳодисани ёдга олади.

Газ-свет муаммоси: Зулматдаги Ўзбекистон

25 январь куни Марказий Осиёнинг уч давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотида мисли кўрилмаган авария рўй берди.

Блэкаут сабаб Ўзбекистондаги электр станциялар, газ конлари, аэропортлар, вокзаллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа инфратузилма объектлари ёпилди, светофорлар ишламай қолди, иссиқлик, сув таъминоти ва канализация тизимида узилишлар юзага келди.

Тошкентда эса метро поездлари тўхтаб, юзлаб йўловчи эвакуация қилинди.

Ўзбекистон энергетика вазирлигига кўра, электр таъминотини тўлиқ қайта тиклаш учун икки суткадан кўпроқ вақт керак бўлди.

Марказий Осиё давлатлари техноген авария борасида дастлаб бир-бирини айблаб баёнотлар берди. Ҳодисани ўрганиб чиққан давлатлараро комиссия март ойида эълон қилган хулосада блэкаут Ўзбекистон энергия тизимидаги узилиш оқибатида юз бергани кўрсатилган.

ZIMISTON-UZ. 6-qism: Андижон ҳокими камбағалларга қуёш панели бермоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:38 0:00

Жорий йилнинг илк ойи каби, сўнгги ойида ҳам 36 миллионли Ўзбекистон энергетик инқироз билан юзма-юз келди. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат бўҳрон домида қолди.

Корхона ва ташкилотлар, мактаб ва шифохоналар, хонадон ва уйлар электр таъминотидан узилди. Газ таъминоти ҳам издан чиқди. Метан газ қуйиш шохобчалари ёпилгач эса, мамлакат бўйлаб автомобилларнинг бир неча километрга чўзилган навбатлари пайдо бўлди.

Ҳатто Тошкентда ҳам илк бор газ “заправка”лар ёпилди. Ўтин, кўмир ва тезак нималигини билмаган пойтахтликлар бу йил энергетик бўҳронни ўз танасида яхшигина ҳис қилди.

Корхоналар газдан узилгач, ўн минглаб одам ишсиз қолди. Вилоятлар ва пойтахтда газ ва электр тақчиллигига қарши кичик кўламда норозилик намойишлари ҳам ўтказилди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов узилишларни истеъмол ошиб кетгани билан изоҳлар экан, чеклов киритилмаса, январдаги каби блэкаут такрорланишини айтди.

Расмийлар тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида баёнотлар бераётган бир пайтда газ ва электр муаммоси сабаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётгани ҳақидаги хабарлар оқими тинмаётир.

Миллионлаб ўзбекистонлик учун чироқ ва газ ҳаёт-мамот масаласи бўлиб қолмоқда. Энергия ресурсларига бой мамлакат нега бу муаммони ҳозирга қадар ҳал қила олмаяпти? Жамоатчилик бу саволга жўяли жавоб ололганича йўқ.

Норбоева: “Ордона қолгур” орден

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 2021 йил октябрь ойида Ўзбекистонда чироқ ўчиши тарихда қолгани ҳақида иддаоси билан ижтимоий тармоқларини, таъбир жоиз бўлса, портлатган эди.

Тасодифми ёки тақдир ҳазили, Норбоева хоним 2022 йилнинг айнан октябрь ойида яна можаролар марказида қолди.

28 октябрь куни Самарқандда ўтказилган МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 54-сессияси чоғи Норбоевага Россия президенти Владимир Путин томонидан берилган мукофот топширилди.

Сенат раиси россиялик ҳамкасби Валентина Матвиенко қўлидан “Дўстлик” орденини қабул қилар экан, бу мукофотга сазовор бўлиш “улкан шараф” эканини айтди.

“Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман. Ушбу орденни, албатта, оқлаймиз”, деди у.

OzodNazar: Истеъфоси талаб қилинаётган Танзила Норбаева ва иссиқсиз қолган иссиқхоналар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:13 0:00
Лавозими бўйича Ўзбекистонда иккинчи шахс ҳисобланган Сенат раисининг Кремлдан орден олиши, боз устига, уни “албатта оқлаш”га (аслиятда “обязательно отработаем”) сўз бергани тармоқ фаолларини дарғазаб қилди.

XIX асрнинг сўнгги чорагидан XX аср бошларига қадар аввал Русия империяси, кейинроқ Шўро давлати ҳукмфармолиги остида бўлган замонавий Ўзбекистонда Москва билан олди-бердилар ҳамиша ҳассос қабул қилинган. Айниқса, Украина босқини давом этаётган бир пайтда миллат зеҳниятини қуллик туйғуси, постколониал тафаккурдан тозалаш лозимлиги бот-бот айтилмоқда.

Норбоеванинг, блогерлар таъбирича, “ўзини тобедек тутиши” ҳам жамоатчилик томонидан айнан постколониал тафаккур призмасидан баҳоланди.

  • “Cиёсатчи!.. Бўлганда ҳам мустақил бир давлатнинг йирик амалдор сиёсатчиси!.. Оғзининг сўлагини оқизиб, кечаги хўжайинига ялтоқиланиб, “...оқлайман!” деб турса, мустақилликка хиёнат, миллатга хиёнат, халққа хиёнат, ватанга хиёнат, давлатга хиёнат бўлади!” таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Сиёсий таҳлилчи Сардор Салимнинг “Адолатсиз уруш олиб бораётган шовинист неоимперчи оқпошшодан орден-медалларни булар олади, уятдан эса биз қизарамиз” деган фикри ҳам эътироз кўлами катта эканини кўрсатади.

Бир гуруҳ фаоллар Сенат раисидан истеъфо талаб қилиб петиция ҳам имзолади.

Айрим блогерлар “очиқлик фариштаси” дея таърифлаган Норбоева эса жамоатчиликда чуқур хавотир ва кучли ғазаб уйғотган масалада сукут сақламоқни маъқул кўрди. “Ўрага сичқон тушди – гулдургуп” қабилида иш тутилиши эса саволларни янада кўпайтирди, холос.​

Алламжоновؘ–Мирзиёева: Тандемнинг катта сиёсатга қайтиши

Уч йилдан буён турли идораларда биргаликда фаолият юритиб келган Комил Алламжонов ҳамда Саида Мирзиёева тандеми бир муддат танаффусдан кейин яна катта сиёсатга қайтди.

Жорий йил 16 июль куни бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Президент администрациясининг раҳбари этиб тайинланди. Орадан ўн кун ўтиб, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари сифатида таништирилди.

Бу лавозим янги таъсис этилган бўлиб, Алламжонов жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига жавоб беради.

Алламжоновнинг қайтиши: Матбуот эмас, 'мафкура котиби'
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:03 0:00

Олий ҳокимиятдаги навбатдаги тайинлов ҳам кўп куттирмади. 14 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Янги ташкил қилинган шўъба мудири ахборот сиёсати билан бирга ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросини назорат қилиши маълум қилинди.

Бир муддат Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ҳамда ўринбосари лавозимида ишлаган Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева нодавлат секторда ишлаш истаги билан 2020 йил январь ойида давлат хизматини тарк этган эди.

Жамоатчилик учун уларнинг расмий лавозимдан кетиши қанчалик кутилмаган бўлса, яна қайта катта сиёсатга қайтиши ҳам шундай кутилмаган бўлди.

38 ёшли Саида Мирзиёев ўзини блогер ва журналистлар ҳимоячиси, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва ўзбек маданияти тарғиботчиси сифатида тақдим этиб келади. Шавкат Мирзиёев 2016 йил сентябрь ойида олий иқтидорга келгунга қадар унинг оиласи, жумладан, қизи ҳақида ҳам кўп нарса маълум эмас эди.

Расмий таржимаи ҳолга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик университетида таҳсил кўрган Саида Мирзиёева Москва давлат университетида иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олган.

У 2019 йилдан давлат мулозими сифатида жамоатчилик нигоҳига тушди. Ижтимоий тармоқларда фаоллиги, турли йўналишдаги лойиҳаларга бош-қош бўлаётгани сабаб Саида Мирзиёева марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан кўп бора муқояса этилган.

Комил Алламжонов BBC’га берган интервьюсида бу борадаги саволга жавоб берар экан, Гулнора Каримованинг хатолари ўзига хос сабоқ эканини таъкидлаган.

Аслида, Масс-медиа фондининг нодавлат ташкилот мақоми ҳам Мирзиёеванинг Ўзбекистонга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар билан музокаралар ўтказишига тўсқинлик қилмаган. Эндиликда эса у ҳам биринчи оила вакили, ҳам президент девони мулозими сифатида янада фаол бўлиши тахмин қилинмоқда.

Сўнгги тайинловларга муносабат билдирган “Kun.uz” нашри Алламжонов ва Мирзиёевани “сўз эркинлигининг ҳукумат ичидаги асосий тарғиботчилари ва ҳимоячилари” деб атаган.

9 декабрь куни икки мулозим АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди. Расмий хабарда айтилишича, учрашувда очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинган.

Отасининг қизи. Саида Мирзиёева ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:20 0:00

Комилов: Саратонда гумбурлаган момақалдироқ

Россиянинг Украинага тажовузи борасида ўзбек жамиятида қоришиқ муносабатни кузатиш мумкин. Зиёли қатлам Путин армиясининг суверен Украинага тажовузини очиқ қоралаётир. Ҳукумат ва расмий матбуот эса бетарафлик, аниқроғи, эҳтиёткорлик позициясини танлаган.

17 март куни Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хийла кескин оҳангдаги баёноти билан эҳтиёткорлик тутумини бузгандек бўлди.

Мамлакат бош дипломати Ўзбекистон Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиши, ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганcк халқ республикаларини тан олмаслигини маълум қилди.

У, шунингдек, можарони сиёсий воситалар ёрдамида ҳал қилиш учун зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Комиловнинг бу баёноти саратонда гумбурлаган момақалдироқдек таассурот уйғотди. Ижтимоий тармоқларда вазир “қатъий ва дадил позицияси учун” олқишларга кўмилди.

Парламент минбаридан янграган фикрлар Тошкентнинг расман нейтрал, амалда эса тушунарсиз позициясига ойдинлик киритгандек эди. Қўшни Қозоғистоннинг Украина босқини бўйича нисбатан қатъий позициясига ҳавас қилиб келган фаоллар ҳам Комиловнинг чиқишини хуш қаршиладилар.

Аммо эйфория кайфияти икки кунга бормай тумандек тарқади. Кремль матбуот хизмати Россия ва Ўзбекистон президентлари телефонда суҳбатлашгани, Шавкат Мирзиёев Украина уруши борасида “тушуниш изҳор қилган” ҳақида хабар ёйинлади.

“Тушуниш изҳор қилиш” нимани англатиши борасида баҳс-мунозара қизиган бир пайтда Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси вазир Комилов “хасталаниб қолгани” тўғрисида ахборот берди. Боз устига, Ўзбекистондан Украинага йўлланган гуманитар кўмак юки манзилга етмай ортга қайтарилгани ҳам ўртага чиқди.

Озодликнинг ташқи ишлар вазирлигига яқин манбасига кўра, Украина борасидаги баёнот ортидан Кремль Тошкентга кучли босим ўтказган. 40 кун ўтиб, Абдулазиз Комиловнинг вазир лавозимидан бўшатилиши ҳам Озодлик манбаси маълумотини тасдиқлайди.

Мирзиёев ташқи сиёсатни 19 йил бошқарган А. Комиловни нега ишдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00

Чорак асрдан бери Ўзбекистон олий бошқарувида от суриб келган 75 ёшли Абдулазиз Комилов кўчада қолгани йўқ.

У 27 апрель куни Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланган бўлса, 16 июнь куни бунга қўшимча равишда Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини ҳам эгаллади.

Кузатувчиларга кўра, ушбу дипломатик тарангликдан кейин расмий Тошкент Украина босқини борасида янада эҳтиёткор бўлиб қолди. ​

Халқни сабрга чорлаган “жиплик” имомлар

Шу кунда, ижтимоий тармоқларда фаоллар ва оддий ўзбекистонликларнинг бу йил янада кескинлашган свет-газ муаммосидан норозилиги кескин ортиб бормоқда.

Бу норозиликни бостириш учун, ҳукумат расмийлари кетма-кет баёнотлар берди, ҳатто йиллар давомида расмий мурожаатларига жавоб бермаган Энергетика вазирлиги раҳбарининг Озодликка эксклюзив маълумот берди.​

Бундан ташқари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тайинлаган масжид имомлари ҳам ўз маърузаларида асосий эътиборни аҳолининг норозилиги бостириш ва айниқса, ижтимоий тармоқларда норозиликни ифода қилишдан қайтаришга қаратмоқда.

Ижтимоий кайфият таранг бўлиб турган бир вақтда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфиддинов аҳолини шукр ва сабрга чорлаб маъруза қилди. У “ота-боболар ҳам чироқ ва газсиз яшагани”ни таъкидлар экан, мусулмонларни ижтимоий тармоқларда бу муаммони кўтариб, “мамлакатни бутун дунёга шарманда қилмаслик”ка даъват этди. Айни чоқда, ваҳима, тўполон, қўзғолон билан иш битмаслигини уқтирди.

ZIMISTON-UZ XABARLARI. 4-qism: “Ҳукуматнинг жазо кампанияси хўжакўрсинга қилинмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:49 0:00
Расмий баёнотлару имомлар ваъз-насиҳатлари аҳолини тинчлантириш ўрнига, айрим ҳудудларда янги баҳсларни уйғотаётгани кузатилмоқда.

Имом-хатибнинг маърузасига ижтимоий тармоқда кўп минг сонли аудиторияга эга Ақида Хоним ҳам муносабат билдирди.

  • “Ношукр ва бесабр эканмиз ўйлаб қарасам. 2007-2008 йил эди адашмасам. Қаттиқ совуқ бўлган. Кечаси харорат -28С* га тушиб кетар, газ паст, свет хира, электр печь ёқса, счётчик отворарди. Ухлайдиган хонамизни деразалари муз билан қопланган, овқатни ўчоқда қилардик. Кечаси яхлаб қолмаслик учун баклашкаларга иссиқ сув қилиб, ўшани қучоқлаб ётардик. Хозир духовкани ёқиб, оғзини очиб оёғимни милтиллаб турган оловида иситиб ўтириб шу постни ёзяпман. Биз бесабр ва ношукрларни кечиринглар, домла!”
  • “Боболаримиз электрсиз, газсиз яшади, ўлмади”, деган маърузани ўқиди. Кейин жипга миниб кетди. Туя ёки отга эмас!” дея киноя қилди бошқа бир блогер Санжар Хўжа.

2022 йилининг 26 июнида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.

100дан ортиқ ўзгаришлар орасида, Бош қомуснинг Қорақалпоғистонга оид 5 модда ҳам борлиги, норозиликлар асносида жамоатчиликка маълум бўлди.

Аксар таҳлилчилар, ҳукумат Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид референдумни аввалига Нукус воқеалари сабаб қолдирган бўлса, кейинчалик айнан энергетик тақчиллик боис аҳолида фавқулодда кучайган норозилик кайфияти сабаб яна суришга мажбур бўлди, деган хулосада.

Форум

XS
SM
MD
LG