Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 04:57

Президентдан адвокат фаолияти устидан прокуратура назоратини кучайтирувчи қонунни имзоламаслик сўралмоқда


Адвокатлар адолат тарозисининг прокурор палласига қонунга хилоф равишда тош қўйилаётганини айтмоқда.

24 март куни Олий Мажлис Сенати маъқуллаган “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартишлар адвокатларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда

Тошкентдаги “Ҳуқуқшунос минбари” адвокатлик фирмаси раҳбари Мусабек Турдибоев Озодлик билан суҳбатда бу ўзгартишларни Ўзбекистонда одил судлов тизими яратиш уриниши бошланган бир пайтда"ақлга сиғмас иш" деб атади.

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Алим Эрназаров эса¸ президентнинг бу қонун лойиҳасига қўл қўймаслигига умид қилаëтганини билдирди.

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги “Ҳуқуқшунос минбари” адвокатлик фирмаси раҳбари Мусабек Турдибоев Озодлик билан суҳбатда, қонунга киритиш кўзда тутилаëтган янги ўзгартишлар, адвокатлик институтини янада заифлаштиришидан хавотир билдирди:

Сенаторларнинг кечаги иши икки қадам ортга қайтиш бўлди.


- Ҳатто инсон ҳуқуқлари топталган Каримов даврида ҳам адвокатлар дахлсизлиги ҳақида, мукаммал бўлмасада, Қонун қабул қилиниб, инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича олдинга бир қадам ташланган эди. Сенаторларнинг кечаги иши эса икки қадам ортга қайтиш бўлди. Адвокатлар дахлсизлигини чеклаш ва унга рахна солиш жамиятнинг ривожланишига тўсиқ бўлади.

Сенат тасдиқлаган янги ўзгартишлар¸ 1998 йилги қонунга прокурор санкцияси билан адвокатларнинг телефон сўзлашувлари эшитилишига рухсат беришдан ташқари адвокатларнинг бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга оширадиган сўзлашувлари, хабар ва маълумот узатилишини ҳам кузатиш ваколатини беришни кўзда тутади.

Адвокатура прокурорга қул эмас¸ ёки унга бўйсунувчи ташкилот эмас.


- Адвокатура прокурорга қул эмас¸ ёки унга бўйсунувчи ташкилот эмас. Адвокатура бу алоҳида институт. Прокурор сизга билдирмай¸ сизнинг мижоз билан бўлган барча суҳбатларингизни эшитса, ёзишмаларингизни ўқиса, яъни сиз мижозни ҳимоя қилиш учун қандай тактика қўллаётганингизни билиб турса, бу қандай адолат бўлади? дейди 72 яшар Мусабек Турдибоев.

Кекса адвокат ҳам¸ Озодликка қонун лойиҳаси бўйича ўз фикрини билдирган ҳамкасблари каби¸ прокурор ваколати кучли бўлиб қолаëтган Ўзбекистонда бу ўзгартишларни қонунга киритиш¸ одил судлов тизимидаги мувозанат тушунчасини йўққа чиқаришини таъкидлайди:

Ичингиздаги бир хоин барча сирларингизни нариги томонга сотиб қўяётгандай.

- Масалан, адвокат судда унга муҳим бўлган бир гувоҳнинг кўрсатмасини у билан ёзишиб олди, уни судда гувоҳлик беришга кўндирди, буни эса сизга рақиб бўлган прокурор билиб турган бўлса, у ўша гувоҳни кўрсатмасини йўққа чиқариш учун бошқа тадбирларни қўллайди. Яъни, худди сизнинг ичингиздаги бир хоин барча сирларингизни нариги томонга сотиб қўяётгандай, тушунтиролдимми? Бунда қандай қилиб томонлар тенглиги, адвокат сири ёки одил судлов ҳақида гап бўлиши мумкин?

Олий Мажлис Сенати томонидан 24 март куни маъқулланиб “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартишлар президент Шавкат Мирзиёев имзолаганидан сўнг кучга киради

Бу ўзгартишлар Сенат тасдиғидан ўтиши билан аксар адвокатлар¸ хусусан¸ Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаровнинг кескин норозилигига учради.

Палата расмий сайтида 24 март куни кечқурун эълон қилинган баёнотда Эрназаров¸ бу лойиҳанинг қонунга зид равишда - ўзининг имзо ва розилигисиз маъқулланганини маълум қилган эди.

31 март куни Озодлик билан суҳбатда Алим Эрназаров президентнинг Сенат тасдиқлаган лойиҳани қабул қилмасдан¸ қайта таҳрир учун парламентга қайтаришига умид қилаëтганини билдирди.

Биз адвокатлардан иборат ишчи гуруҳ тузиб, ана шу концепцияни ўзбек тилида ёзиб бўлдик.


“Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай янгилик йўқ. Мен барча фикримни ўз баёнотимда айтиб бўлганман. Президент ўтган йилнинг 11 декабрида “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ўша ерда Адвокатлар палатасига 1 майгача “Адвокатура институтини ривожлантириш бўйича концепцияни ишлаб чиқариш” топшириғи берилган эди. Биз адвокатлардан иборат ишчи гуруҳ тузиб, ана шу концепцияни ўзбек тилида ёзиб бўлдик. Бугун-эрта рус тилидагиси ҳам тайёр бўлиб, бу ҳужжатларнинг лойиҳасини сайтимизда адвокатларнинг муҳокамасига қўямиз”.

Алим Эрназаровга кўра, халқаро стандартлар асосида ёзилган бу концепция тегишли идоралар розилиги олингандан кейин президент админстрациясига топширилади:

“Бу концепция қабул қилинса, адвокатура ҳақидаги қонунларимизга ўзгартиш киритиш эмас, янги лойиҳасини, янги матнини ишлашга ўтирамиз. Мақсад, йилнинг охирига бориб Адвокатура ҳақида янги қонунни қабул қилинишига эришиш. Жумладан, бу лойиҳада, адвокатларнинг телефон сўзлашувини эшитиш учун санкция бериш ҳуқуқини прокурорга эмас, балки судларга беришни ҳам киритганмиз.

25 март куни Бош прокуратура ўз баëнотида қонунга киритилаётган ўзгартишларнинг "адвокатлар дахлсизлигига бирон-бир жиҳатдан таҳдид қилмаслиги¸ улар қонуний фаолиятига ҳеч қандай тўсқинликни вужудга келтирмаслиги"ни таъкидлаган эди.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG