Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 16:35

AstraZeneca вакцинаси муаллифи: Жамоавий иммунитет пайдо бўлиши имконсиз


Коронавируснинг илк ўчоғи бўлган Хитойда вирус тарқалиши яна кўпайган, Пекин - 21 август, 2020

Коронавируснинг “дельта” штамми аҳолида COVID-19 га қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлишини имконсиз қилиб қўяди – деди “AstraZeneca” вакцинасини ишлаб чиққан гуруҳ раҳбари профессор Эндрю Поллард Британия парламентидаги чиқишида.

“Муаммо шундаки, ушбу вирус – қизамиқ эмас. Аҳолининг 95 фоизини қизамиққа қарши эмласангиз, унинг вируси ортиқ бир одамдан бошқасига юқа олмайди. Коронавируснинг “дельта” штамми эса эмланганларга ҳам юқади. Бу шуни англатадики, эмланмаган бирор киши кунларнинг бирида вирусга дуч келади... ва бизнинг бу касаллик юқишини бутунлай тўхтатиши мумкин бўлган ҳеч нарсамиз йўқ”, дея олимнинг сўзларидан иқтибос келтиради “The Guardian”.

Шу боис, Эндрю Поллардга кўра, жамоавий иммунитетга эришиш “афсона” бўлиб қолади.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, айни пайтда ваҳима кўтаришга сабаб йўқ, чунки мавжуд вакциналар, гарчи доим ҳам касаллик юқишидан асрай олмаса-да, COVID-19 оғир кечишининг ва вирус асоратидан вафот этишнинг олдини олишга қодир.

Бугунги кунда Буюк Британияда катта ёшли аҳолининг қарийб 75 фоизи коронавирус инфекциясининг янги турига қарши вакцинанинг иккала дозасини олган. Бу ҳукуматга аксари чекловларни бекор қилишга имкон берди.

Мамлакатда ҳамон кунига ўртача 20 минг нафардан зиёд одам коронавирус юқтиргани аниқланмоқда, аммо ўлим ҳолатлари жорий йилнинг қишидаги вазият билан таққослаганда сезиларли даражада камайган.

Ҳиндистонда СOVID қурбонларининг кўплигидан жасадлар оммавий равишда ёқилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:58 0:00

Оксфорд университети Британия-Швеция фармацевтика ширкати билан ҳамкорликда ишлаб чиққан “AstraZeneca” вакцинаси COVID-19 га қарши ЕИ томонидан маъқулланган тўрт эмдоридан биридир. Муаллифлар маълумотига кўра, препаратнинг коронавирусга қарши ўртача самарадорлиги 70 фоизни, “дельта” штаммига қарши эса 60 фоизни ташкил қилади.

Июль ойи ўрталарида Луи Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий текшириш институти, дастлабки маълумотларга кўра, Россияда COVID-19 га қарши жамоавий иммунитет 60 фоизга етганини маълум қилган эди.

Айни чоғда, муассаса директори Арег Тотолян “бу енгил тин олишимизга имкон берадиган даража эмас, бу жараённи бошқаришга имкон берадиган даражадир”, деган эди. Олимнинг фикрича, пандемияни енгиб чиқиш учун жамоавий иммунитетни 90 фоизга етказиш лозим.

Март ойи бошларида Россия Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова август ойида, аҳолининг 60 фоизи эмлаб бўлинганидан сўнг мамлакатда жамоавий иммунитет пайдо бўлиши мумкинлигини айтган.

Пандемия йили: Коронавирус, карантин ва коррупция
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:49 0:00

XS
SM
MD
LG