Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 07:49

Россиянинг “Биринчи канал”ида урушга қарши чиққан Марина Овсянниковани Германия нашри ишга олди


Германиянинг Die Welt газетаси Россиянинг “Биринчи канали” собиқ ходими Марина Овсянниковани мухбир сифатида ишга ёллади.

Россиянинг “Биринчи канал” муҳаррирларидан бири Марина Овсянникова 14 март оқшомида “Время” ахборот дастури жонли ёйинида Украинадаги урушни тўхтатиш чақириғи билан чиқиш қилган эди.

Қўлида “Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда” деб ёзилган плакатни кўтариб олган Овсянникова бир неча бор “Урушни тўхтатинг! Йўқолсин уруш!” дея қичқиришга муваффақ бўлган.

"Йўқолсин уруш". Россия Биринчи каналида ҳақиқатнинг 7 лаҳзаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Welt Group бош муҳаррири Ульф Пошардт Марина Овсянникованинг ишга ёлланишини изоҳлар экан: “У давлат томонидан репрессия қилиниши мумкинлигини билган ҳолда журналистик этиканинг энг муҳим принципларини ҳимоя қилиб чиқди”,-деб билдирди.

Овсянникова Die Welt газетаси ва телеканалининг Россия ҳамда Украинадаги мухбири сифатида фаолият юритади.

14 апрель куни Марина Овсянниковага нисбатан Москвада суд жараёни ўтказилиши кутилмоқда. У “Россия армиясини дискредитация қилиш”да айбланмоқда.

Бунга қадар Москва суди “Время” ахборот дастури жонли ёйинида Украинадаги урушни тўхтатиш чақириғи билан чиқиш қилгани учун Марина Овсянниковани 30 минг рубль жаримага тортган эди.

XS
SM
MD
LG