Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:41

HRW: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар тўхтаб қолди


Тошкентда деворга чизилган расмни ўчиртираётган ички ишлар ходимлари. Иллюстратив сурат.
Тошкентда деворга чизилган расмни ўчиртираётган ички ишлар ходимлари. Иллюстратив сурат.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар суръати 2021-йилда, айниқса, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонган октябрдаги президент сайлови арафасида тўхтаб қолди ва айрим жиҳатларда орқага чекинди” деб ёзди Human Rights Watch 11 январь куни эълон қилган ҳисоботида.

Халқаро ташкилотга кўра, сўз эркинлиги билан боғлиқ жараён мувафаққиятсизликларни бошдан кечирмоқда, расмийлар танқидчи блогерларни таъқиб қилмоқда. Блогер Отабек Сатторий 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Мустақил инсон ҳуқуқлари гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш рад қилинмоқда. Қийноқлар учун жазосиз қолиш одатий ҳол бўлиб қолди, дейилади йиллик ҳисоботнинг Ўзбекистонга бағишланган қисмида.

Сиёсий плюрализм муҳити мавжуд эмас

Human Rights Watch Ўзбекистонда сиёсий плюрализм муҳитини тадқиқ қила туриб, янги таъсис этилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси Aдлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинмаган, “Эрк” демократик партияси томонидан кўрсатилган Жаҳонгир Отажонов номзодининг сайловга қўйилмагани ҳақида ёзади.

А. Пикулицка: “Сўз эркинлиги торайди, эркин фикрловчилар Ўзбекистондан кетмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:06 0:00

Ташкилот ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг кузатувчилари томонидан сайловда ҳақиқий рақобат бўлмагани ҳақидаги хулосаларини қўллаб-қувватлаган.

Журналистлар ҳамон таъқибда

Ҳисоботнинг сўз эркинлигига оид қисми Ўзбекистон ҳукумати Озодлик радиоси контентига тўсиқ қўйишда давом этаётгани билан бошланган.

Ташкилотга кўра, президент сайлови арафасида оммавий ахборот воситалари ва интернет устидан назорат кучайтирилган.

Хусусан, хорижлик журналист Aгнешка Пикулиcканинг аккредитацияси бекор қилиниши, тошкентлик блогер Миразиз Базаровнинг жамоатчилик ғазабига нишон қилингани ҳамда блогер Валижон Калоновнинг ҳибсга олингани таъкидланади.

Нодавлат ноҳукумат ташкилотлар фаолиятига қўйилган сунъий тўсиқлар ҳануз сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати жаҳон ҳамжамияти олдида жамиятни демократлаштириш борасида ислоҳотларни амалга ошираётганини иддао қилишига қарамай, фуқаролик жамиятининг асоси бўлган ноҳукумат ташкилотларини рўйхатга олишни рад этиб келмоқда.

“Бухородаги Гуманитар ҳуқуқлар марказини тўққизинчи бор рўйхатдан ўтказишни бош тортишди. Сентябр ойида саккизинчи марта рўйхатдан ўтиш рад этилганидан сўнг Human Rights House Aдлия вазирлиги устидан судга мурожаат қилди” дейилади ҳисоботда.

Диний эркинликлар хавф остида

Мамлакатда ўтган йили қабул қилинган диний эркинликларга оид қонун ҳужжатлари умумхалқ муҳокамасига чиқарилмаганини баён этган ҳуқуқ фаоллари бу борада президент Мирзиёевга БМТнинг бешта махсус маърузачиси мактуб йўллаганини эслатган.

БМТ махсус маърузачиларининг Президент Мирзиёевга қўшма мактубида қонундаги тинч миссионерлик фаолиятининг барча шаклларини чеклаш, расмий бўлмаган диний таълим ва диний матбаачиликни таъқиқлаш каби қоидалардан жиддий хавотир билдирилади.

“Давлатнинг диний идораси назоратидан ташқарида ўз эътиқодига эга бўлган мусулмонлар сохта диний экстремизм билан боғлиқ жиноий айбловлар нишонига айланди. Июнь ойида полиция ҳукуматининг очиқ танқидчиси Фозилхўжа Орифхўжаевга экстремизм билан боғлиқ айбловлар қўйди ва уни уч ойга тергов ҳибсхонасига жўнатди” дейилади ҳисоботда.

Human Rights Watch ўз ҳисоботида намойишлар эркинлиги масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатларнинг тўхтаб қолганидан хавотир билдиради.

Ҳисоботда шунингдек, жиноий қонунчиликда бесоқолбозлик моддасининг ҳамон сақланиб қолаётгани зўровонлик ва қийноқнинг бир тури сифатида танқид қилинади.

Халқаро актёрлар Human Rights Watch нишонида

Ўзбекистоннинг БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши аъзолигини писанда қилган HRW Мирзиёев ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги мавқеини ҳам танқид қилган.

Хусусан, ташкилотга кўра, Европа Иттифоқининг апрел ойида Ўзбекистонга умумий имтиёзлар схемаси (GSP) - бир томонлама савдо имтиёзларини бериш учун “инсон ҳуқуқларига содиқлик” ваъдасини олгани "иккиюзламачилик"дек кўринади.

“Июн ойида Европа Иттифоқи Ўзбекистонда Aдлия ва ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича қуйи қўмитаси сўз ва намойишлар эркинлиги, нодавлат ташкилотларни рўйхатга олиш ва камситишларга қарши кураш билан боғлиқ ташвишларини қайд этди ва Ўзбекистонни блогерлар ёки намойишчиларга қилинган ҳужумларни текширишга чақирди” дейилади баёнотда.

Октябр ойида эса, Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги президентлик сайловида ҳақиқий рақобат бўлмаганидан афсусда эканини билдирди. Ҳолбуки, июль ойида AҚШга сафар қилган Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Давлат котиби Энтони Блинкенга оламшумул ислоҳотлар ҳақида гапирганди.

Ҳисоботдан англашилишича, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгач инсон ҳуқуқлари борасида амалга оширила бошланган ислоҳотлар нафақат тўхтаган, балки бу борада ортга чекиниш ҳам кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG