Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2019, Тошкент вақти: 10:45

Қашқадарë ИИБси таҳқирланган қизлар ҳақидаги Озодликда чиққан видео тафсилотларини очиқлади


Икки йигит икки қизни фоҳишаликда айблаб, аёвсиз калтаклади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00

Қашқадарë вилоят ИИБси¸ бу видеода икки қизни аëвсиз таҳқирлаган йигитлардан бирини фавқулодда тезлик билан Тошкентдан топиб¸ сўроқ учун Қаршига олиб келган.

Қашқадарë вилоят ИИБ матбуот хизмати 22 июль куни Озодликнинг Telegram каналига юборган икки саҳифалик “РАДДИЯ”да Озодлик веб сайтида 20 июль куни​ “Икки йигит икки қизни фоҳишаликда айблаб, аёвсиз калтаклади” сарлавҳаси остида эълон қилинган видео тафсилотларни очиқланган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган бу видеода икки йигитнинг икки қизни фоҳишаликда айблаб, уриб-тепгани акс этади. Жорий йилнинг июлида Китоб туманида бўлгани иддао қилинган бу видеотасвир давомида йигитлар қизларни камида 21 марта ургани кўрилади.

Қашқадарë вилоят ИИБ матбуот хизматининг расмий мактубда ëзилишича¸ Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тарқаган бу “видео ва унга берилган шарҳ зудлик билан вилоят ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилиб, унда акс этган икки нафар қизлар ва уларни калтаклаган болаларнинг шахсини аниқлашга қаратилган чора тадбирлар кўрилган.”

Олиб борилган текшириш натижасига кўра, мазкур ҳолат 2019 йил тахминан июнь ойининг ўрталарида кечки соат 23-15 ларда содир бўлганлиги, шу куни М.Қ. ўзининг дугонаси Н.Т. билан Китоб туман деҳқон бозорининг ичида жойлашган чойхонадан овқатланиб чиқиб, Шаҳрисабз шаҳрига қайтиб кетиш мақсадида йўл четида турган вақтларида уларга олдиндан таниш бўлган Б.М. ва Х.Т.лар ўзларининг бошқарувида бўлган автомашинага уларни миндириб, одамларнинг кўзига тушмайдиган қурилиши тугалланмаган ҳовлига олиб бориб, шу ерда уларни тунги вақтда “фоҳишалик” қилиб юрганликда айблаб, уларнинг шахсига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни ишлатиб, калтаклаш ҳолати юз берганлиги аниқланди”¸ дейилади Қашқадарë вилоя ИИБ “раддия”сида.

Расмий хабарда қайд этилишича¸ иккала қиз ИИБга чақиртирилган ва видеодаги шахслар ўзлари эканини тасдиқлаган. Шунингдек¸ жабрланувчилар ўзларига зўравонлик қилган Б.М. ва Х.Т.ларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Матбуот хизматининг билдиришича¸ бу мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Б.М. ва Х.Т.лар билан боғлиқ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб боришга киришилган.

Расмий баëнотда ëзилишича¸ тергов жараëнида қизларни калтаклаганлардан бири – Б.М.нинг Тошкентга мавсумий ишга кетгани аниқланган¸ аммо зудлик билан у вилоятга қайтарилган.

ИИБ ходимлари ўтказган сўроқ давомида¸ айтилишича¸ Б.М. видеодаги шахс ўзи экани ва Х.Т. билан биргаликда “қизларни тўғри йўлга солиш учун”¸ видеодаги самосудни амалга оширганига иқрор бўлган.

Унинг зўравонликдаги шериги Х.Т. исмли шахс¸ Қашқадарë ИИБсининг билдиришича¸ “ҳозирда яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетганлиги боис” топилмаган¸ айни пайтда у қидирилмоқда.

Қашқадарë вилоят ИИБси матбуот хизматининг ëзишичa:

BUGUNUZ” профилида эълон қилинган видео ва унга берилган шарҳ бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан белгиланган тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, унинг натижасига кўра ҳар икки йигитга нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланади”.

Ўз “РАДДИЯ”си ниҳоясида Қашқадарë ИИБ матбуот хизмати
“тунги вақтларда вилоятнинг ҳар бир ҳудудида фуқаролар осойишталигини таъминлашга қаратилган аниқ ва мақсадли чора тадбирлар амалга оширилиши янада кучайтирилганлигини” ҳам алоҳида таъкидлаган.

Бу матнга¸ Б.М.нинг ички ишлар расмийси томонидан сўроқ қилинаëтган йигит акс этган сурат ҳам илова қилинган. Озодлик¸ айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб¸ ҳозирча бу суратни эълон қилмаëтир.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG