Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 08:36

Нью-Йорк метросида қуролланган шахс камида 5 кишини ўлдиргани хабар қилинди


Нью-Йорк метросининг Бруклин шохобчасидаги “36-кўча” бекатида қуролланган шахс камида 13 кишини яралади. Нашрлар отишма пайтида камида 5 киши ўлгани ҳақида ёзмоқда. Бироқ бу маълумот расман тасдиқланмаган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан 8:30 (Тошкент вақти билан 17:30) да содир этилган.

Полиция гумонланувчини қидирмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, ўқ отган шахс противогазда ва ишчиларнинг пўртахол кийимида бўлган.

Айрим гувоҳларнинг айтишича, отишма бевосита метро бекатида эмас, бекатга кириб келган поезд вагонида юз берган.

Отишма ортидан Нью-Йорк полициясига метро бекатида поезд вагонларига портловчи мосламалар ўрнатилгани тўғрисида хабарлар келган. Бироқ шаҳар полицияси бу маълумотлар тасдиқланмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG