Линклар

Профессор ва блоггерлар Миллий боғ ўрнида "Disneyland" қуриш режасига қарши

  • Абдулла Искандар/Озодлик

Тошкент марказидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғининг «Stargate Systems» хусусий ширкатига берилишига ижтимоий тармоқларда норозилик билдирилмоқда.

Норозилик билдираëтганлар ичида профессор ва дипломат Алишер Файзуллаев¸ сиëсатшунос Фарҳод Толипов¸ блоггер Сардор Салим ва филолог Фарида Шарифлар ҳам бор.

Шунингдек Тошкентдаги "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни асраш жамияти Миллий боғ ҳудуди бузилиб дельфинария қурилиши ғоясига қарши петицияни имзолашга чорламоқда.

Бешëғочда Dysneyland?

Душанба куни Тошкент марказидаги миллий боғ эшиклари келувчилар учун эшикларини ëпди. Шу боғ ичидаги устахонада рассом бўлиб ишлайдиган Фарид Нугмановнинг айтишича¸ бу ҳудуддаги бинолар¸ арғимчоқ ва болалар темир йўлини бузиш бошланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ва истироҳат боғи» қурилиши бошланган.

Айни қарорга кўра¸ Миллий боғ Тошкентдаги «Stargate Systems» ширкатига 49 йил муддатга ижрага берилган. Майдони кўл билан бирга 20,79 гектарни ташкил қилувчи боғ ҳудудида тўрт йил ичида янги кўнгил-очар маскан бунëд қилиниши керак.

Миллий боғ эгасига айланган ширкат раҳбари Жаҳонгир Абидович Артикхўжаевдир.

Озодлик билан суҳбатда «Stargate Systems» ширкатининг ўзини таништирмаган ходимига кўра¸ 2021 йилгача Миллий боғ ўрнида иккита «Америка тепаликлари» аттракциони, сёрфинг билан шуғулланиш учун сунъий тўлқинли сув иншооти, шунингдек дельфинарий ташкил қилинади.

Ширкат вакилига кўра¸ бу ишлар учун 60 миллион доллар сарфланиши режага киритилган:

- Бу кунига 10 минг одам дам оладиган Disneyland типидаги иншоот бўлади, деди ширкат вакили.

Шаффоф тендер қани?

Шаҳарсозлик бўйича мутахассис¸ эко бинолар қуриш борасидаги ғоялар муаллифи¸ меъмор Саида Шаҳобиддинова Озодлик билан суҳбатда “Миллий боғнинг референдум ўтказилмасдан ва шаффоф жараëнли тендерсиз шубҳали бир ширкатга берилиши” қатор саволлар уйғотаëтганини айтади:

- Нега бузиш керак¸ деган савол энг биринчи туради. Парк 70-йиллар ретро стилидаги уйғун ва кўкаламзор жой. Тошкентда платан дарахтлари ғуж ўсадиган охирги маскан бу. Бугундан бошлаб парк ҳудудидаги болалар темир йўли бузилаяпти. Тор темир издан иборат бу темир йўл уникал эди. СНГда аналоги йўқ. Ҳозир Европада болалар учун темир йўл қуриш трендга айланган пайтда¸ уни бузиш керакми? Асосий савол - Миллий боғдаги дарахтларнинг кесилиши ҳақида. Мен танишган режада 30 фоиз дарахт кесилиши назарда тутилган. Нега дарахт кесилиши керак¸ дея савол қўяди бу суҳбатдош.

Dysneyland жойи - Тошкент ташқарисида

Сиёсий фанлар доктори¸ психология фанлари номзоди, профессор, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Музокаралар лабораторияси мудири ва Амалий дипломатия кафедраси профессори, Фавқулодда ва Мухтор элчи Алишер Файзуллаев Facebookдаги ўз саҳифасида Миллий боғнинг хусусий қўлларга ўтишини қоралаб чиқди.

Файзуллаевнинг тармоқда тарқалган матнида «Нега ширкат шаҳар чеккасидаги тақир ерда аттракцион қурмай¸ тайëр боғни бузмоқчи?" дея савол қўйилади:

- Шахсан менинг фикримча, бунака паркларни қуриш керак, лекин шаҳардан четда. Миллий боғ, айниқса¸ шаҳар марказида, коммерциядан йироқ ва одамларнинг дам олиш маскани бўлиши керак¸ деб ўйлайман¸ дея таъкидлайди профессор ўз саҳифасида.

Олимга кўра¸ «юқори технологияли паркларнинг жойи шаҳар ташқарисида”:

- Ҳозир жаҳоннинг бирор жойида шаҳар ўртасида бундай катта аттракционлар қурилмаяпти. Таклиф этилган лойиҳа шаҳар чеккасида қурилса, уни қўллаб-қувватлардим. Миллий боғ мақомига эга, шаҳар учун тарихий яшил гўша ўрнида нафақат аттракционлар ва дельфинарий, балки йирик савдо мажмуаси ҳам қурилиши кўзда тутилмоқда. Яна қайтараман, шаҳар чеккасида, қандайдир бўш ётган ер топиб, ўша ерни ободонлаштиришганда бошқа гап¸ дейди олим..

Пешонаси шўр ерни янада шўрлаштириш?

Тошкентлик филолог Фарида Шариф «ëшлар кўлида дельфин боқиш истиқболига» ўзининг Facebookдаги саҳифасида шубҳа билдирди:

- Қизиқ¸ Госкомприрода бизнинг касал табиатимизда дельфин боқишнинг экологик оқибатлари бўйича экспертиза хулосасига эгами? Дельфинлар учун тоза денгиз суви¸ яъни шўр сув керак. Майли¸ боғнинг янги эгаси водопровод сувига туз қўшди ҳам¸ дейлик. Кейин бу сувни қаерга оқизиб юборади? Канализациягами? Ëн-атрофдаги каналларгами? Кейин нима бўлади? Ер шўрланиб кетмайдими? Шаҳар марказидаги боғга назарини тиккан тужжорлар иккинчи Оролни тайëрлашмоқдами? дея риторик хитоб қилади Фарида Шариф.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Алишер Файзуллаев ҳам Тошкент марказида дельфинария қурилишини ëқламаслигини тармоқда ëзади:

- Уммон ёки денгиз бўйида барпо этиладиган дельфинарийни тушунса бўлади. Бироқ бу ерда қандай қилиб қуришмоқчи¸ тушунарсиз. Дельфинлар қандай сувда яшайди, бу ерда танқис бўлган сув қандай янгиланади, бунга қанча сув кетади? Ҳисоб-китоблар борми? Сувдан фойдаланиш учун тўлов қай тариқа амалга оширилади?¸ дейди олим.

Айни пайтда Тошкентдаги "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни асраш жамияти Миллий боғ ҳудудининг бузилиши ва ўрнида делфинария қурилиши ғоясига қарши петицияни имзолашга чорламоқда. Бу ташкилот аъзолари Тошкентга келтириладиган дельфинлар тақдири фожеавий бўлишидан хавотир билдирмоқда.

Тошкент марказида туганмас тиқин?

Меъмор Саида Шаҳобиддинова ва профессор Файзуллаев боғ қурилиши шаҳарда транспорт коллапсига олиб келади¸ деган эҳтимолни ҳам илгари суришди.

Файзуллаевнимнг тармоқда ëзишича, жамоатчилик муҳокамаси ва эксперт ҳисоб-китобларисиз амалга ошириладиган бу режадан шаҳар инфратизими зарар кўриши мумкин:

- Кунига 10 минг нафар ташриф буюрувчи дегани шаҳар марказида, боз устига, аэропортга олиб борувчи бош кўчада йирик тирбандлик келтириб чиқарилишини англатади. Бу муаммо қандай ҳал этилади? Шаҳарнинг биз кўниккан қиëфасичи? Ахир боғ шаҳар тарихининг бир қисми, кўплаб инсонларнинг болалик хотираси ҳисобланади. Миллий боғда ҳар куни сайр қилувчи қариялар нима қилади? Уларнинг манфаатлари нима бўлади, бугунги боғни яхши кўрадиган кўплаб шаҳарликларнинг манфаатичи? -дея ëзади олим.

Миллий боғнинг хусусий қўлларга ўтиши қизғин муҳокама қилингани ортидан¸ боғни 49 йил ижарага олган «Stargate Systems» вакили Komi Rakhmanova Facebookдаги саҳифасида бу норозиликларга жавоб берди.

Унинг уқтиришича¸ боғ майдонида бирорта ҳам дарахт кесилмайди ва болалар темир йўли замонавий тарзда қайта бунëд қилинади.

Кейинги 25 йил ичида иккита парк қурилишлар боис Тошкент харитасидан ғойиб бўлди.

Улардан бири ўрнида Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси қурилган бўлса¸ иккинчиси ўрнида президент маъмурияти биноси тикланди.

Сиëсатшунос Фарҳод Толипов Facebookдаги саҳифасида​ «бу лойиҳани тўхтатишни талаб қилиб ҳукуматга ëзайлик» деган таклифни илгари сурди.

Бунга жавобан блоггер Сардор Салим «Турклар Гези паркини ҳимоя қилиб сақлаб қола олди ¸ бизда ундай жасорат йўқ¸ кўникиб кетамиз» дея истеҳзоли фикр билдирди.

Ижтимоий тармоқда Миллий боғнинг ҳусусий қўлларга ўтиши қизғин муҳокма қилингани ортидан¸ боғни 49 йил ижарага олган «Stargate Systems» вакили Komi Rakhmanova Facebookдаги саҳифасида бу норозиликларга жавоб берди.

Унинг уқтиришича¸ боғ майдонида бирорта ҳам дарахт кесилмайди ва болалар темир йўли замонавий тарзда қайта бунëд қилинади.

Кейинги 25 йил ичида иккита парк қурилиш боис Тошкент ҳаритасидан ўчган эди. Улардан бири ўрнида Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси қурилган бўлса иккинчиси ўрнида президент маъмурияти биноси тикланди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG