Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:56

Адлия вазирлиги ўпишаëтганларни таъқиб қилган “MY5” телеканалига танбеҳ берди


"Яширин камера" кўрсатувидан кадр.
"Яширин камера" кўрсатувидан кадр.

3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси “Менинг юртим” (MY5) телеканалига расмий огоҳлантирув хати юборди.

Нусхаси Озодликка ижтимоий тармоқ орқали етиб келган “MENING YURTIM” телеканалига ëзилган расмий хатга 43/2-406/8 рақами қўйилган ва унга бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Якубджанова имзо чеккан.

​​"Халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъëрлари бузилди!"

Хатдаги эътирозларга “MY5” телеканалида 1 апрель куни эфирга узатилган “Яширин камера” кўрсатувида Ўзбекистон қонунчилигида кафолатланган шахсий ҳаëт дахлсизлиги нормаларининг бузилгани сабаб бўлган ва вазирлик телеканал маъмуриятини Ўзбекистон қонунчилигидаги мавжуд айрим талаблардан огоҳлантиришни лозим топган.

Биринчидан¸ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ҳаëтига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги белгиланган. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган.

Жумладан¸ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги¸ 27-моддасида шахсий ҳаëтига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган”¸ дейилади Озодликка етиб келган мактуб нусхасида.

Матн давомида Адлия вазирлиги телеканал маъмуриятига “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ¸ жисмоний шахсларнинг розилигисиз улар шахсий ҳаëтига тааллуқли ахборотдан фойдаланишига йўл қўйилмаслигини эслатади.

Шунингдек¸ “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра¸ ўз касбига оид фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиши шарт”¸ дейилади мактуб давомида.

Журналистик ахлоқ қоидалари эслатилди

Иккинчидан¸ Нодавлат радиотелеканаллар Хартиясида журналистларнинг касбий бурчини бажаришда инсонларнинг ахлоқий¸ жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган телерадиокўрсатувларни оммага узатишда рухсат этилган чегарани ва касбий этикани эътиборга олиш қайд этилган”¸ (таъкид вазирликка оид - таҳр.) дейилган расмий хатда¸ айни меъëрларнинг “Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциясининг профессионал журналисти” ахлоқ кодексига ҳам киритилгани эслатилади.

Ëш авлодга ахлоқ инсон ҳақларини бузиш орқали ўргатилмайди

Учинчидан¸ ўсиб келаëтган авлод келажаги учун¸ уларни бой тарихий маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳим”лиги таъкидланган ҳужжатда¸ бундай тарбиянинг "инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳисобига эришилишига йўл қўйиб бўлмаслиги” (таъкид вазирликка оид - таҳр.) алоҳида қайд этилади.

Ана шу ҳуқуқий меъëрлардан келиб чиққан ҳолда¸ Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси “MENING YURTIM” телеканали журналистлари таъқиб қилган ëшлар ҳатти-ҳаракатида бирор қонунчилик бузилмагани¸ бу кўрсатув эса телеканал вакилларининг “етарлича касбий тайëргарликка эга эмаслигидан далолат” беришини кўрсатади¸ деган хулоса чиқарган.

Давоми тугади?

Вазирлик мактуби сўнгида¸ телеканал маъмурияти келгуси дастурларни тайëрлашда Ўзбекистон қонунчилик нормаларига риоя қилиш шартлигидан огоҳлантирилади.

Тошкент шаҳри ва вилоятида рақамли форматда эфирга узатиладиган “MY5” телеканалининг 1 апрель кунги “Яширин камера” кўрсатуви ҳақида Озодлик 2 апрель куни материал ҳозирлаган ва унга гапирган адвокат ва блогерлар кўрсатувда Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигида кафолатланган шахсий ҳаëт дахлсизлигига дахл қилинганини танқид этган эди.

Бу кўрсатув муаллифлари Тошкентнинг Амир Темур ва Бродвей хиëбонида қучоқлашиб ўтирган ëш йигит-қизларни яширин камера билан суратга олиб¸ уларнинг ëнига бориб¸ “уят иш қилаëтгани ва унинг тўғри эмаслигидан “ огоҳлантирган эди.

Озодлик билан суҳбатда кўрсатув бошловчиси Бадриддин Ҳусниддинов¸ бу кўрсатувда шахсий ҳаëт дахлсизлигини бузмагани ва кўрсатувда тасвирга олинганлар юзини кўрсатмаганини айтган эди.

Тошкент хиëбонларида ўпишаëтган ëшларни фош қилган “MY5” телеканалининг мухбири билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:46 0:00

Кўрсатувнинг 22 яшар бошловчиси¸ ўз тенгдошлари орасидаги “бундай ахлоқсизликка қарши ҳаракатлар фойда бермагунча¸ жамоат жойларида ўпишиб-қучоқлашиб юрганларни тасвирга олиб¸ бошқаларга ўрнак бўлиши учун уларни ҳар ҳафта кўрсатиши”ни таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG