Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2021, Тошкент вақти: 16:36

"Номзод ўз лавозимидан кенг фойдаланди" - ЕХҲТ президент сайлови ҳақида


Европа кузатувчилар миссияси вакиллари 25 октябрь куни Ўзбекистон президент сайловига оид ўз дастлабки хулосасини эълон қилди

Ўзбекистондаги президент сайловини кузатган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг кузатувчилар миссияси мамлакатдаги ислоҳотларга қарамасдан, сайловларда ҳақиқий рақобат кузатилмаганини қайд этди.

25 октябрь куни Тошкентда тақдим этилган дастлабки хулосаларда европалик кузатувчилар мухолиф партиялар сайловга қўйилмагани, овоз бериш ва овозларни санаш жараёнида қонун бузилишлари қайд этилгани ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ЕХҲТ доирасида зиммасига олган айрим мажбуриятларни ҳануз бажармай келаётгани таъкидланади.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги сайловларда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди.

Рақобат йўқ

Баёнотда президент сайлови мамлакатда содир бўлган ўзгаришларга қарамасдан, “чин маънодаги плюралистик муҳит ярата олмагани” таъкидланади.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ), ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) ва Европа Парламенти вакилларидан иборат Сайловни кузатувчи халқаро миссия (СКХМ) ўтган йиллар давомида ҳуқуқий майдонда ислоҳотлар бўлгани¸ берилган тавсиялар инобатга олинганини эътироф этди.

Халқаро кузатувчилар “инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган баъзи эски чекловлар ҳамон ЕХҲТнинг мажбуриятларига зид эканлигича қолаётгани"ни қайд этган”.

«Сайловда бир нечта номзод қатнашганига қарамай¸ улар амалдаги президент билан баҳсга киришиш ëки уни танқид қилишдан тийилди. Президент сайлов кампанияси ва унинг президент сифатидаги расмий фаолияти ўртасида тавофут йўқлиги давлат ва сиëсий партия ўртасидаги чегарани ювиб юборди. Матбуот муҳити¸ хусусан онлайн нашрлардаги очиқликнинг сал яхшиланганига қарамай¸ фуқароларнинг ўз фикрини эркин ва тўлиқ ифодалаши ҳамон назоратда қолмоқда”¸ дейилади қўшма баëнотда жумладан.

Халқаро кузатувчилар миссияси шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро стандартлар ва ЕХҲТ доирасида олган мажбуриятларига зид равишда¸ сайловларни кузатишга фуқаролик жамияти вакиллари қатнашишига рухсат йўқлигини ҳам танқид қилди.

-Бу эса¸ сайлов жараëнидаги шаффофлик ва жамоатчилик назоратини чеклайди¸ дейилади халқаро кузатувчилар баëнотида.

"Сайловолди ташвиқотини расмий вазифаси билан аралаштириб юборди"

Европалик кузатувчилар номзодлар ўртасида ўзаро ёки сайловчилар билан бирор аҳамиятли мунозара кузатилмагани, қолаверса, номзодлар амалдаги президентга эътироз билдиришдан ёки уни танқид қилишдан тийилишганини айтган.

Дастлабки ҳисоботда "президент вилоятларга қилган ташрифлари орқали ўзининг сайловолди ташвиқотини расмий вазифалари билан аралаштириб юборгани" айтилади.

Халқаро кузатувчиларга кўра, амалдаги президент "бу иши билан ўз номзодлик лавозимидан анча кенг фойдаланди".

"Турли билбордларда намойиш қилинган, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ёрқин фото ва видеоматериаллар амалдаги президентни кенг тарғиб қилди. ЛДП (ЎзЛиДеП - таҳр) номзодининг ижтимоий тармоқлардаги барча каналлари президентнинг расмий матбуот хизмати томонидан бошқарилди".

Дастлабки хулосаларда амалдаги президент ва номзодлар орасидаги фарқ кўп ҳолларда аниқ кўрсатиб берилмагани, натижада амалдаги президентнинг ўзи эгаллаб турган лавозими унинг сайловолди кампанияларида анча қўл келгани қайд этилади.

Европалик кузатувчиларнинг қўшма миссияси "бу каби амалиётлар 1990 йилдаги ЕХҲТ Копенгаген ҳужжатининг 5.4- бандига зид" эканини таъкидлаган.

Сиёсий танлов кам

Дастлабки хулосаларда номзодларни рўйхатга олиш "сиёсий партиялар номзодларига қўйиладиган ҳаддан ташқари қаттиқ талаблар асосида белгилангани, бу эса ЕХҲТнинг 1990 йилги Копенгаген ҳужжати 7.5-бандига зид" экани таъкиланган.

Шунингдек, партияларни рўйхатга олиш талаблари ҳам ўта оғирлигича қолаётгани айтилади. Европалик кузатувчиларга кўра, жорий тартиб "сайланиш учун ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини ноўрин тарзда чеклайди ва сайлов муҳитини плюрализмлик асосида бўлишига тўсқинлик қилиши баробарида сайловчилар танлаши мумкин бўлган сиёсий танловлар сонини камайтиради".

Халқаро кузатувчилар яқинда иккита партиянинг рўйхатдан ўтиш учун топширган ҳужжатлари улар тегишли талабларга мос эмаслиги учун ҳукумат томонидан рад қилинганига эътибор қаратган.

"2021 йили Адлия вазирлиги “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси ҳамда “Халқ манфаатлари” демократик партияларини рўйхатдан ўтказиш талабларини бажармагани учун рўйхатдан ўтказмади", дейилади ҳисоботда.

Халқаро кузатувчилар миссияси президентликка номзодлар сони бешта бўлишига қарамай, сайлов кампаниясида жиддий рақобат муҳити кузатилмаганини таъкидлаган.

Сайлов-21: "Калла Кесган" Мирзиёев Иқрори
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:41 0:00

"Президент минимуми"

Айни куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрда ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди.

Низомхўжаевнинг билдиришича, сайловда 16 миллион 216 мингдан кўпроқ, яъни 80,4 фоиз сайловчи қатнашган. Либерал демократик партия номзоди Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 80,1 фоизи овоз берган. 2016 йил декабридаги сайловларда Мирзиёев 88,61 фоиз овоз олгани эълон қилинганди.

Бу сафарги натижалар Ўзбекистон тарихида амалдаги президент қўлга киритгани эълон қилинган энг кам овоздир. Бундан аввал энг кам овоз 1991 йил 29 декабридаги илк президент сайловида қайд этилганди (87 фоиз). Ундан кейинги барча сайловларда Ислом Каримов 90 фоиздан кўп овоз олгани эълон қилинган.

Якшанба кунги сайловда қолган 20 фоизга яқин сайловчининг 6,6 фоизи Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисовага, 5,5 фоизи “Миллий тикланиш” партияси номзоди Алишер Қодировга, 4,1 фоизи Экология партияси номзоди Нарзулла Обломурадовга, 3,4 фоизи “Адолат” партияси номзоди Баҳром Абдуҳалимовга овоз берган.

XS
SM
MD
LG