Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:25

Ўзбекистоннинг қора бозорида 1 доллар 8000 сўмдан ошди


Ўзбекистон валюта "қора бозори"да бир АҚШ доллари нархи янги психологик барьердан ўтди ва мамлакат бўйлаб 8000 сўмдан қимматга сотила бошлади. 28 апрел куни Тошкентнинг Чорсу бозорида бир АҚШ долларининг сотиб олиш нархи 8000 сўм¸ сотилиш нархи эса¸ 8050 сўм миқдорида бўлди. Озодлик суҳбатлашган молиявий таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистонда ахборот олиш имконсизлиги сабабли валюта "қора бозори"даги вазиятни илмий таҳлил қилиш имконсиздир.

Тошкентнинг Чорсу бозоридаги саррофлардан бирининг Озодликка айтишича, 28 апрел куни эрталаб "доллар олиш 8000 сўм, сотиш эса 8050 бўлган".

Куннинг иккинчи ярмига келиб, доллар курси бироз тушган.

- Ҳозир 8000 атрофида бўляпти, - дейди Тошкентнинг Чорсу бозоридаги саррофлардан бири.

Айни куни Ўзбекистон Марказий банки бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қурсини 3706.20 сўм қимматида белгилади.

Ўзбекистонда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи йирик саррофлар қўлга олиниши ҳам доллар курсининг ўсишини тўхтатиб қола олмаган.

Ўтган ой Ўзбекистон хавфсизлик идоралари Тошкентнинг Чорсу бозори яқинидаги Зарқайнар маҳалласида амалиёт ўтказиб, мамлакат “қора бозор”ининг халқ орасида “Асл” деб аталувчи энг катта саррофларидан бири ва унга яқин кўрилган одамларни қўлга олгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Озодлик манбаларига кўра, “Асл”нинг Зарқайнар маҳалласидаги идорасини Тошкентнинг Олмазор тумани Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари муҳрлашган.

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган бундай рейдларга қарамай, кўп жойларда “қора бозор”лар эркин фаолият юритмоқда, доллар қиймати эса, кўтарилишда давом этмоқда.

Тошкентдаги валюта "қора бозор"ларини айланиб чиққан иқтисодчи Тошбекнинг айтишича, саррофлар аввалгидек бемалол фаолият юритяпти.

- Доллар "қора бозор"да рекорд қўйди. 8000 сўмдан сотиляпти, - дейди Тошбек.

Озодлик суҳбатлашган молиявий таҳлилчилар эса, бу кўтарилишнинг сабабларини айтишга қийналишмоқда.

-Ўзбекистон "қора бозори"ни ўйнатаётган ўйинчилар ниҳоятда кўп ва бу қоронғу макондан маълумот олиш имконсизлиги сабаб доллар ошишига конкрет сабаб айтиб бўлмайди, - дейди тошкентлик иқтисодчи Тоҳир Собиров.

Ўзбекистонда доллар нархининг ошиши эса, одатдагидек, мамлакатга хориждан келтириб сотилаётган халқ истеъмоли моллари, маиший ва уй-рўзғор товарлари нархининг ҳам ошишига сабаб бўлди.

- Озиқ-овқат маҳсулотлари нархида ўзгариш йўқ. Лекин, оргтехника долларга қараб ошяпти. Айримлар сотмаяпти. Чунки доллар қимматлаши билан мол тан нархи сўмда тушиб кетяпти, у молни долларга олиб келган-да, - дейди Ўзбекистон бозорларидаги вазиятдан хабардар тадбиркорлардан бири.

Ўзбекистондаги энг йирик ширкатлардан бири GM Uzbekistan ҳам, афтидан, машиналарга долларнинг “қора бозор”даги курсига қараб нарх белгиламоқда.

Ширкат томонидан ишлаб чиқариладиган янги Chevrolet Malibu бизнес-класс тоифасидаги седаннинг нархи 210 миллион сўмни ташкил қилади. Бу эса “қора бозор” курсида 26500 АҚШ доллари демакдир.

Лекин, мазкур автомобил учун халқаро пластик карта орқали ҳақ тўланса, унинг нархи қарийб икки баравар кам, 110 миллион 852 минг сўм қилиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG